RU

Последние новости

05:53Ироқ чемпионати. Темировнинг бенефисига айланиб кетган баҳсда "Арбил" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  5 01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  2 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  5 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  5 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  13 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  1 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  3 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  2 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  5 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  3 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  1 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  13 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0

Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик" Новости

Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"

Суперлига 24-туридан ўрин олган ОКМК - "Қўқон-1912" (0:1) учрашувидан сўнг ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ғалаба қозонишни жуда хоҳлагандик. Лекин учрашув бошидаги хато қимматга тушди. Шогирдларим анча ҳаракат қилишди, аммо гол ура олмадик. "Қўқон-1912"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун оддий вазиятларда кўп хатога йўл қўйдик. Албатта, мағлубият сабабларини таҳлил қиламиз. Ҳозир жамоага кичик таътил бериб, шундан сўнг яна машғулотларга қайтамиз. Олдинда қийин ўйинлар кутяпти, жиддий ҳозирлик кўришимиз керак.

- Жамоангиз охирги икки турда кутилмаганда мағлубиятга учради.

- Энди бу футбол, биз доим энг яхшисига ҳаракат қиламиз. "Андижон" билан кечган баҳсни олайлик, у ерда ҳам биринчи бўлимда тўп ўтказиб, иккинчи тайм тўлиқ устунлигимизда кечганди. Фақат гол ура олмагандик. "Андижон" эса яхши ҳимояланди. Бугун "Қўқон-1912" ҳам шундай ўйнади. Бундан ташқари, майдонимиз жуда ачинарли ҳолатда. Биласиз, бизда тўп билан муомала ўйинимизнинг асосий жиҳатларидан бири ҳисобланади. Бугун шуни ҳам намойиш эта олмадик.

- Бугун рақиб сафида Аброр Каримов ўзини яхши кўрсатишга ҳаракат қилди.

- Буни тушунаман. Чунки Аброр Каримов бизнинг футболчимиз ва уни ижара асосида Қўқонга берганмиз. Унга ҳам ўйин амалиёти керак, бизда захирада ўтириб қолиши мумкин эди. Лекин Аброр ўзимизга ҳам керак ва келажакда ОКМКга фойдаси тегади.

- Бу йил ОКМК дарвозабонларида жуда кўп хатолар кузатиляпти. Бу нима билан боғлиқ?

- Чиндан ҳам бу йил хатоларимиз кўп бўлди. Дарвозабонларни алмаштириб ҳам кўрдик. Чемпионатимизда осон ўйинлар бўлмаяпти, ҳар бир баҳс ўзига яраша асабий кечяпти. Суперлигамиз савияси ошган деб бемалол айта оламан. Дарвозабонларимиз хатоси руҳият билан боғлиқ деб ўйлайман.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика