RU

Последние новости

18:01Назорат ўйини. “Гулистон” “Орол”дан устун келди  0 17:11Эндрик январь ойида Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилди  7 16:40"Фиорентина"да юрак хуружини бошдан кечирган Бове 14 ойдан сўнг футболга қайтди  1 16:06Рэшфорд яна "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  2 15:35Назорат ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасига қарши ўйинда 0:4 ҳисобида мағлуб бўла туриб, якунда дуранг қайд этди  1 15:02"Арсенал" норвегиялик вингерни нишонга олди  3 14:20"Ливерпуль” Англия терма жамоасининг янги юлдузини трансфер қилишга келишиб олди  4 13:37Пулишичга “Арсенал”, МЮ ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда. "Милан" хавбекни 70-80 млн еврога сотишга тайёр  9 13:10“Ман Сити”, “Ливерпуль” ва “Ман Юнайтед” кузатаётган футболчи 100 млн еврога баҳоланмоқда  5 12:34Шомуродов яна тўпурарлар жадвалида биринчи ўринга қайтадими? Бугун Туркияда Истанбул дербиси бўлиб ўтади, унда ҳамюртларимиз иштирок этади  12 12:27"Манчестер Сити" Игор Тиагони ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 11:54"Бавария" Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин  0 11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  11 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  6 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  2

Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади Новости

Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Хоразм" – "Навбаҳор" учрашуви якунланди.

"Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1

03.10.2025

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев

Ёрдамчи ҳакамлар: Руслан Самандаров, Амал Султонов

Захира ҳаками: Умиджон Нутфуллоев

Назоратчи: Тимур Галеев

VAR: Равшан Абдувоҳидов

AVAR: Александр Буров

Комиссар: Владимир Назаров

Голлар: 0:1 – 23, Аббос Ғуломов (пенальти), 1:1 – 71, Мурод Бобожонов

"Хоразм": 39.Артём Потапов, 88.Аброр Хўсинов (10.Мурод Бобожонов, 56), 15.Владимир Бубаня, 6.Аббос Отахонов, 2.Диёр Ортиқбоев, 8.Ҳазрат Турсунқулов, 11.Ҳумоюнмирзо Иминов (7.Темур Исмоилов, 75), 18.Искандар Шайқулов, 94.Рустам Абдуҳамидов (27.Ихтиёр Тошпўлатов, 78), 22.Асадбек Саитхонов (9.Жасур Азимов, 56), 99.Шаҳрам Самиев

Захира: 13.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 3.Равшан Султонов, 20.Данила Ежов, 77.Суннатулла Абдуллажонов, 79.Азиз Аҳроров

"Навбаҳор": 1.Умид Эргашев, 12.Саидазамат Мирсаидов, 32.Муҳаммадбобур Мўйдинов (36.Гильерме Гедеш, 46), 24.Достон Абдулхаев, 99.Игорь Габриэль, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Руслан Жиянов, 70.Аббос Ғуломов, 13.Бенжамин Теиди, 22.Асадбек Жўрабоев (11.Муҳаммадали Ғиёсов, 58), 29.Педро Аугусто (8.Шоҳмалик Комилов, 86)

Захира: 16.Шукрон Йўлдошев, 71.Наврўзбек Иминжонов, 15.Жавоҳир Абдужабборов, 55.Комилжон Тожиддинов, 6.Шерзод Ғуломжонов, 5.Жулио Сезар

Огоҳлантиришлар: Аброр Хўсинов (21), Умид Эргашев (87), Аббос Отахонов (90), Жамшид Болтабоев (90+6)

Четлатиш: Диёр Ортиқбоев (60)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+7. Бобожоновнинг зарбаси ноаниқ.

90+6. Жамшид Болтабоев огоҳлантирилди.

90+4. Самиевнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

90. Аббос Отахонов огоҳлантирилди.

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшилди.

87. Умид Эргашевга сариқ карточка кўрсатилди.

86. "Навбаҳор"да ўзгариш.

81. Жасур Азимовнинг зарбаси ноаниқ.

78. "Хоразм"да ўзгариш.

76. Аугусто бош билан йўллаган зарба дарвоза устунидан қайтди.

75. "Хоразм"да ўзгариш.

74. Меҳмонлар зарбасига Бубаня тўғаноқ бўлди.

71. ГОЛ! Бобожонов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди! Эргашев тўп йўналишини топди, аммо қайтара олмади. 

70. "Навбаҳор" дарвозасига пенальти белгиланди.

69. Ҳакам ВАР монитори орқали вазиятни кўриб чиқадиган бўлди.

66. Абдуҳамидов рақиб жарима майдонида дарвозабон билан тўқнашувда йиқилди, ҳакам бурчак зарбасига ишора қилди.

66. Эргашев рақиб футболчиларининг кетма-кет иккита хавфли зарбасини қайтарди.

60. Ортиқбоевга қўполлик учун қизил карточка кўрсатилди. Ҳакам ВАР орқали эҳтимолий четлатишни муҳокама қилмоқда.

58. "Навбаҳор"да ўзгариш.

56. "Хоразм"да икки ўзгариш.

52. Меҳмонлар томонидан йўлланган зарбани Потапов эгаллади.

49. Икки жамоа футболчилари тўқнашиб кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Навбаҳор"да ўзгариш.

Тайм якунланди.

45+6. Мирсаидов тепган тўпни Потапов эгаллади.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди.

43. Эргашев тўпни қайтариш чоғида шикастланди.

41. Мезбонларнинг чап қанотдан узатмасини Эргашев эгаллади.

37. Жияновнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

35. Жияновга нисбатан фол ишлатди.

31. Ортиқбоевнинг зарбаси анча ноаниқ.

29. Теидининг зарбаси ноаниқ.

23. ГОЛ! Ғуломов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди! Потапов тўп йўналишини топди, аммо қайтара олмади.

21. Аброр Хўсинов рақибининг юзига зарба йўллагани учун огоҳлантирилди ва "Хоразм" дарвозаси томон пенальти белгиланди.

18. Абдуҳамидовнинг бурчак узатмасини рақиб ҳимоячиси қайтарди.

14. "Хоразм" жарима майдонида тўп Отахоновнинг қўлига текка бўлиши мумкин, ҳакам ўйинни давом эттиришга кўрсатма берди.

9. Саитхонов рақиб жарима майдонига кириб борди, Болтабоев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

8. Мезбонлар томонидан йўлланаган зарбани Игорь Габриэль дарвозасига киришига йўл қўймади.

5. Абдуҳамидов ҳужумда фол ишлатди.

1. Мезбонлар илк дақиқадаёқ зарба йўллади ва бурчак зарбаси ишлади.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқишди. "Хоразм" оқ, "Навбаҳор" кўк рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика