RU

Последние новости

23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  0 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  0 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  1 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  10 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  1 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  3 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  197 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  2 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  6 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  10

Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф" Новости

Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"

Суперлига 24-туридан ўрин олган ОКМК - "Қўқон-1912" (0:1) учрашувидан сўнг "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф. Ўйиннинг бошида тезкор гол уриб кейин чуқур ҳимояга ўтдик ва бу бизга қўл келди. Қолган дақиқаларда ўз омадимизни қарши ҳужумларда синаб кўрдик. Рақиб сафида тўп билан яхши муомала қиладиган футболчилар кўп, лекин майдон ҳолати бугун панд берди деб ўйлайман. Шундан сўнг ҳар икки жамоа жамоа ҳам тўпни ҳаволатиб ўйнай бошлади. Таркибимизда бўйдор футболчилар кўплиги бугун фойдамизга ишлади.

- "Қўқон-1912"нинг яхши спорт формасини нима билан изоҳлаган бўлардингиз?

- Биз ҳар доим бир хил тайёргарлик кўрамиз. Ҳато мағлубиятли серия пайтида ҳам шундай ҳозирлик кўрганмиз. Бирданига тўрт-беш нафар асосий футболчимизнинг йўқлиги, қолаверса молиявий муаммолар ҳам панд бериб қўйганди. Рақобатбардош жамоа йиға олмаганимиз ҳам кўп баҳсларда зараримизга ишлади. Ҳозир эса жамоамиз кучига куч қўшилди. Олмалиқ жамоасидан Каримов билан Дацини олдик, қолаверса Шоҳруҳ Гадоев ҳам ўйинимизни кучайтирди. Кучли ўйинчиларни олишимиз натижасида жамоамиз ўйинида сифат ошди. Гадоев голли тўп узатишларни амалга оширяпти, Даци билан Ҳайдаров голлар уряпти.

- "Қўқон-1912"нинг уй стадиони майдони анча яхши бўлиб қолган. Лекин ўзингиз айтиб ўтган бироз ёмон майдонда бугун жамоангиз ғалаба қозонди.

- Бугунги учрашувда ҳимояланиш биз учун осон бўлди. ОКМК жарима майдончаси атрофида тўпни кўп ушлайди. Лекин ичкарига оширганда улар кўпроқ ҳаводан тўпни узатишни маъқул кўришди. Бу эса бизга қўл келди. Бугун майдон ҳам бизга ёрдам берди.

- Иккинчи даврада "Қўқон-1912" топ-10га киради деб айтиб ўтгандингиз. Шу мақсад йўлида жамоа тўғри кетяптими?

- Суперлига якунида қайси ўринни олишимизни билмайман. Лекин мақсадимиз юқорига кўтарилиш. Чунки бу жамоамиздаги ҳамма учун муҳим. Футболчилар нархи ошади, жамоамиз обрўси кўтарилади. Биз плей-офф ўйинларидан қочиш учун ҳам юқорига ҳаракат қилишимиз керак. Агар шуни бажара олсак биринчи мавсум яхши ўтди десак бўлади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

+1   
03 окт 23:03:29
salom salom
QOSIMOVGA HAM SHARAF O'ZIDAN 10 MARTA KUCHSIZ JAMOAGA YUTQAZISH
   
04 окт 03:02:14
Azim
Пресс конференцияни оркадаги шовкинларсиз килишни иложи йукмикан!?!
   
04 окт 03:01:04
Azim
Кукон 1912 иккинги голни хам уриши мумкин эди
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика