RU

Последние новости

09:37Зидан келаси йил мураббийликка қайтади  2 09:06Шукрон Йўлдошев: “Жамоамизни муҳим баҳс кутиб турибди”  1 08:35Сон МЛС тарихидаги энг қиммат трансферга айланади  0 08:04Португалия футболи афсонаси 53 ёшида юрак хуружидан вафот этди  1 07:37Суперлига. "Пахтакор" — ОКМК 1:2. Фламарионнинг голи ҳисобга олинмади  3 07:28Суперлига. Бугун 17-тур давом эттирилади  5 01:50U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор"дан кичик, "Андижон"дан 7:2 ҳисобидаги ғалаба ва бошқа натижалар  4 01:30Заид Таҳсин: "ОКМКдан устун эдик. "Пахтакор" аъзоси бўлиш шараф"  2 01:13Миржалол Қосимов: "Ҳакам яна бироз вақт қўшиб берганида уч тайм футбол ўйнаган бўлардик. Русчасига айтганда "заслужили""  6 00:30"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 00:05Камолиддин Тожиев: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик, иккинчи таймда эса ўйинни назорат қилдик. Бешта гол уришимиз ҳам мумкин эди"  12 00:00"Кривбасс" дарвозабони Европадаги йиғин давомида қочиб кетди  1 23:35Тер Штеген Жоан Гарсиянинг рўйхатга олинишига тўсқинлик қилмоқда  3 23:00Томас Парти Испанияга қайтмоқда — Here We Go!  1 22:33"Боруссия" электромобил ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорлик қилади  0

Рустам Умаров: “Деярли Бразилия терма жамоасига қарши баҳс олиб бордик” Новости

Рустам Умаров: “Деярли Бразилия терма жамоасига қарши баҳс олиб бордик”

Куни кеча футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Озарбойжон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Ушбу баҳсда томонлар муроса йўлини танлашди (3:3). Шиддатли кечган ўйиндан сўнг терма жамоамизнинг асосий дарвозабони Рустам Умаров Жаҳон чемпионатига тайёргарлик тўғрисида фикр билдирди.

"Озарбойжон футзал терма жамоаси билан бўлган ўртоқлик учрашувини гувоҳи бўлдингиз. Уларда маҳаллийлаштирилган бразилиялик футзалчилар жамланган экан. Деярли Бразилия терма жамоасига қарши баҳс олиб бордик. Жаҳон чемпионатидан олдин бундай ўртоқлик ўйинлари биз учун жуда ҳам муҳим ҳисобланади. Озарбойжон термасига қарши жамоадошларим жуда ҳам яхши ҳаракат қилишди. Мағлубиятга учраётган пайтимизда бор кучимиз билан майдоннинг бир қарич ери учун ҳам кураш олиб бордик ва голлар ура бошладик. Баҳсни кўрган бўлсангиз яна ўйновчи дарвозабон билан гол уришга муваффақ бўлдик.

Тайёргарлик аъло даражада ўтмоқда. Бир кунда икки маҳалдан машғулотлар ўтказяпмиз. Бир ҳафта олдин жамоадошларим жисмоний машқларни бажарган бўлса биз дарвозабонлар  мураббийимиз Хосе Мария Мендез билан алоҳида машғулотларда қатнашдик. Жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичидаги биринчи ўйинимизни Панама термасига қарши ўтказамиз. Мураббийимиз Мендез ушбу терма жамоани ўйинларини кўрган экан. Ҳозирча мана шу учрашувга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Бу бизнинг сўнгги ўртоқлик ўйинимиз эмас. Бундан ташқари, биз Эронда Эрон терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашувини ўтказсак, Португалия ва Испания терма жамоалари билан ҳам ўртоқлик учрашувларида майдонга тушамиз. Айтиб ўтганимдек, ушбу терма жамоаларга қарши ўртоқлик баҳслари биз учун жуда ҳам муҳим. Чунки бу терма жамоалар дунё рейтингида юқори ўринларда туради. Панамани қандай даражада эканлигини кўрмаганман, билмайман ҳам. Оддий терма жамоалар Жаҳон чемпионатига чиқишмайди.

Тўрт йил аввал Португалия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказганмиз. Ўшанда ҳам салбий натижани қайд этмаганмиз. Биринчи баҳсда (2:5) ҳисобида мағлуб бўлган бўлсак, жавоб учрашувида (1:2) ҳисобида мағлуб бўлганмиз. Лекин ўша пайтда Рикардиньо йўқ эди”, - дейди Ўзбекистон терма жамоаси посбони Рустам Умаров.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика