RU

Последние новости

03:10ЕЧЛ. "Интер" "Қайрат"ни енгди, "Бенфика" "Байер"га ютқазди ва бошқа натижалар  0 03:00ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади  29 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Боруссия Д"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Ҳусанов захирада қолди  9 01:24ЕЧЛ. "Қорабоғ" "Челси" билан дуранг ўйнади, "Вильярреал" "Пафос"га ютқазди  2 00:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" ва "Локомотив" ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 00:35Лионель Месси МЛС 2025 йилнинг рамзий терма жамоасига киритилди  1 00:07Ашраф Ҳакими икки ойга сафдан чиқди  2 23:47Азизбек Абдумўминов: "Насиб бўлса, кубокни Ўзбекистонга олиб келамиз"  4 23:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон 1:2  2 23:15Флик "Барселона"дан кетишни режалаштирмаяпти. Мураббий клубда бахтли  5 22:57ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади  71 22:37Ислом Исмоилов: "Оғир учрашувда ғалаба қозондик. Ўйинни назорат қилдик"  14 22:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистоннинг гуруҳидаги иккинчи учрашувда Ирландия йирик ҳисобда ғалаба қозонди  4 21:59Фарҳод Нишонов: "Агарда улар ўз сифатларини яхшилай олишмаса, топ-футболчи бўла олишмайди"  0 21:39Мирко Йеличич "Олимпик-MobiUz"га қарши ўйиндан сўнг қисқа фикр билдирди  2

Рубин Хебай – Албания терма жамоаси, Евро-2024, Черан ва таклифлар ҳақида Новости

Рубин Хебай – Албания терма жамоаси, Евро-2024, Черан ва таклифлар ҳақида

Бу йилги Суперлига тўпурарлар пойгаси аввалги йилларга нисбатан курашга бой бўлди.

Қувонарли жиҳати, Драган Черанга рақобатчи топилди. Мавсум бошида "Андижон" сафига келиб қўшилган албаниялик Рубин Хебай 12 та гол билан Черандан кейинги ўринни эгаллади. Хебай мавсум якунлари ва кейинги режалари билан ўртоқлашди. 

"Андижон" билан яхши мавсум ўтказдим. Жамоа мени илк кунларданоқ яхши қарши олди ва мавсум давомида қўллаб-қувватлади. Ҳар бир ўйинда фойда келтиришга ҳаракат қилдим. Қўлимдан келганича ёрдам бердим. Якунда тўпурарлар пойгасида янада яхшироқ натижа қайд этишим мумкин эди. Черан эса менинг дўстим. Унинг учун хурсандман ва омад тилайман. 



Таклифлар, кейинги режаларга тўхталсам, агентим барчасини кўриб чиқмоқда. Якуний қарорни у билан бирга маслаҳатлашган ҳолда қабул қиламан. "Андижон"га ҳурматим баланд. Барчасини вақт кўрсатади. 

Андижонлик мухлислар фаолиятимдаги энг яхшиларидан. Уларнинг қўллаб-қувватлаши туфайли шундай натижаларга эришдик. Ишқибозларга миннатдорчилик билдираман. 

Албания терма жамоаси Европа чемпионатида ортга чекинмайди. Турли ёш тоифасида бирга ўйнаган дўстларим бор. Гуруҳимиздан кучли рақиблар бор, лекин иложсиз нарсанинг ўзи йўқ. 

Бразилиялик мураббий Албания терма жамоасида яхши ишламоқда. Албания ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллагани бунга исбот бўла олади. Европа чемпионатида ҳам ўзларини кўрсатишига ишончим комил", – деди Хебай.

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика