RU

Последние новости

19:11Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  13 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  11 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  7 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  7

Қатарнинг қолиб кетиши, Англиянинг оқсаши ва Япониянинг кутилмаган мағлубияти – ЖЧ 2-турининг асосий воқеликлари Новости

Қатарнинг қолиб кетиши, Англиянинг оқсаши ва Япониянинг кутилмаган мағлубияти – ЖЧ 2-турининг асосий воқеликлари

Жаҳон чемпионатининг 2-тур ўйинлари якунланди. Энди оралиқ натижаларни сарҳисоб қилиш ва ортда қолган ўйинларнинг асосий воқеликлари хусусида сўз юритиш мумкин.

Эроннинг ғалабаси

1-турдаги фиаскодан сўнг Эрон терма жамоаси ўз ҳолатини ўнглаб олиб, Уэльсга қарши ўйинда яхши ўйин кўрсатди. Эронликлар бу сафар мадҳияни куйлашди, бу жамоа руҳиятига таъсир қилган бўлиши мумкин. Карлуш Кейруш жамоаси уэльсликлардан яхшироқ кўринди, аммо узоқ вақт гол ура олишмади. Уэльс термаси дарвозабони Уэйн Ҳеннессининг четлатилиши ҳал қилувчи омил бўлиб хизмат қилди, шундан сўнг Эрон иккита гол урди. Шу тариқа, эронликлар гуруҳдан чиқиш имкониятларини сақлаб қолишди.



Қатарнинг қолиб кетиши

Қатар терма жамоаси турнир мезбони мақомига эга бўлганига қарамай, плей-оффга чиқа олмади. Сенегал билан ўйинда қатарликлар 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишди ва шу орқали ЖЧ антирекордини ўрнатишди. Қатар гуруҳ босқичида иккита ўйинда мағлуб бўлган биринчи мезбон давлатга айланди. Қолаверса, мундиаллар тарихида иккинчи марта мезбон мамлакат плей-оффга чиқа олмади.


Англиянинг оқсаши

Эрон устидан ишончли ғалабадан сўнг Англия терма жамоаси турнир фаворити сифатида қайд этилди. Аммо британияликлар иккинчи турда АҚШни мағлуб эта олмади ва Гарет Саутгейт шогирдларида қандайдир устунлик бор эди деб бўлмайди. Ўйин нисбатан тенг курашларга бой ўтди ва дуранг натижа кузатилгани мантиқан тўғри. Энди Англия терма жамоасида Уэльс билан ўйинда хато қилишга ҳаққи йўқ. Агар англияликлар плей-офф йўлланмасини қўлга киритишни исташса, қандай қилиб бўлмасин уэльсликларни мағлуб этишлари шарт.


Саудия Арабистонининг мағлубияти

Саудия Арабистони кутилмаганда мағлуб бўлди. Аргентинага қарши ўйиндаги муваффақиятдан сўнг саудияликлар Польша билан ўйинда унчалик катта муаммога дуч келмаса керак деб ўйлашганди. Аввалига ростан шундай бўлди: Саудия Арабистони яхшироқ кўринди ва ўтказиб юборилган голдан кейин ҳам ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, бироқ Ал Довсарининг пенальтидан тепган тўпи Шенсни томонидан қайтарилди. Эҳтимол, саудияликлар Аргентина устидан қозонилган ғалабадан кейин бўшашган ёки ўзларига ҳаддан ташқари ишонгандир. Гарчи ўйинда Саудия Арабистони рақибга нисбатан яхшироқ кўринган бўлса-да, Польшани мағлуб эта олмади.


Левандовскининг ЖЧдаги илк голи

Роберт Левандовски Саудия Арабистони дарвозасига иккита тўпдан бирини киритди. Ажабланарлиси шундаки, бундай голеадор учун ЖЧлардаги биринчиси бўлди! Роберт учун жорий мундиаль иккинчиси, у Россияда бўлиб ўтган 2018 йилги мусобақада гол урмаганди.


Япониянинг кутилмаган мағлубияти

Мусобақанинг яна бир шов-шувли жамоаси биринчи турдаги муваффақиятини такрорлай олмади. Германияни мағлуб этган Япония Коста-Рика билан ўйинда қоқилди. Саудия Арабистони мисолида японияликлар ҳам рақибдан яхшироқ кўринишди, аммо улар дарвозани ишғол қила олишмади. Коста-рикаликлар барибир гол уришди – бу ўйин охирида содир бўлди. Ғалаба қозонган тақдирда Япония ЖЧнинг плей-офф босқичига чиқиши мумкин.


Бельгия термасининг муваффақиятсизлиги

Бельгияликларнинг олтин авлоди секин-аста ўтмишга айланиб бормоқда. Буни Бельгиянинг Марокаш билан ўйин натижаси исботлади. Жамоага шунчаки етакчи етишмади. Азар ва де Брюйне майдонда бўлса-да, уларнинг ҳеч бири жамоани ортидан эргаштира олмади. Гуруҳдан чиқиш учун бельгияликлар сўнгги турда Хорватияни мағлуб этишлари керак. Бошқа вариант: хорватияликлар билан дуранг, бироқ Марокаш Канадага қониқарли ҳисобда имкониятни бой бериши шарти билан. Бундай ҳолда қўшимча кўрсаткичлар ҳисобга олинади.


Германия терма жамоаси гуруҳда сўнгги ўрин эгаси

Ушбу Жаҳон чемпионатида Германия терма жамоаси ҳам қоқилмоқда. Япония ва Испания терма жамоалари билан ўйинларда атиги бир очко жамғарган Ханси Флик шогирдлари айни дамда ўз гуруҳида охирги ўринда бормоқда. Энди немислар Коста-Рикани мағлуб этиб, Испаниянинг Япония устидан ғалаба қозонишини кутишлари керак. Акс ҳолда, Германия фиаскога дуч келади, яъни Жаҳон чемпионатида кетма-кет иккинчи марта гуруҳдан чиқа олмайди.


Голлар тўлқини

Иккинчи давранинг сўнгги кунида 14 та гол урилган бўлса, шундан 11 таси иккита ўйинга тўғри келди. Аввалига Камерун ва Сербия ҳақиқий триллер намойиш этишди, унда африкаликлар ҳисобни очишди, шундан сўнг европаликлар учта гол уришди. Сўнгра Камерун уч дақиқа ичида иккита гол уриб, ҳисобни дурангга олиб келди. Сербия ҳатто ғалаба қозониши мумкин эди, аммо бироз омад етишмади. Оловли дуранг – 3:3!

Кейинги ўйинда ҳам деярли шундай бўлди. Гана 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эди, аммо Жанубий Корея иккинчи бўлим бошида ҳисобни тенглаштира олди. 68-дақиқада ганаликлар "Аякс" ҳужумчиси Муҳаммад Кудуснинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Балки бу турнирдаги энг яхши ўйинлардан бири бўлгандир.


Фаворитлар гуруҳдан чиқишди

Иккинчи тур якунларига кўра, плей-оффнинг илк иштирокчилари ҳам аниқланди – Франция, Бразилия ва Португалия. Улар иккитадан ғалабага эришиб, гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал этишди.


Николай Егоричев

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика