Погба ушбу ёзда "Манчестер Юнайтед" билан янги шартнома имзоламайди
18 авг 2021 10:21
Новости
Погба ушбу ёзда "Манчестер Юнайтед" билан янги шартнома имзоламайди
"Манчестер Юнайтед"нинг франциялик ярим ҳимоячи Поль Погба клуби билан ушбу трансфер ойнаси вақтида янги шартнома имзоламайди.
Манчестерликлар Погбага 2025 йилга қадар юқориланган маош билан шартномани узайтиришга тайёрлар. Унинг ҳозирги маоши ойига тахминан 300 минг еврони ташкил этади. Аммо, ярим ҳимоячининг янги таклифни кўриб чиқиш эҳтимоли кам.
ПСЖ франциялик футболчи учун "қизил иблислар"дан оладиган маошидан икки баравари миқдоридаги шартнома тайёрламоқда. Поль Погбанинг Оле Гуннар Сульшер жамоаси билан келишуви келаси ёзда якунига етади.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии