RU

"Персеполис" - "Насаф". Бугун ўйинолди тадбирлар бўлиб ўтади Новости

"Персеполис" - "Насаф". Бугун ўйинолди тадбирлар бўлиб ўтади

Бугун “Персеполис” – “Насаф” учрашуви олдидан бир қатор расмий тадбирлар бўлиб ўтади.

Даставвал, маҳаллий вақт билан соат 12:00да (Тошкент вақти билан 13:30да) жамоалар менежерлари йиғилиши ташкил этилади. Унда ташкилий масалалар қатори, жамоаларнинг эртага қандай рангдаги либосларда майдонга тушишига аниқлик киритилади. Йиғилиш Эрон Ислом Республикаси футбол Федерацияси қароргоҳида бўлиб ўтади.

Соат 13:30да (Тошкент вақти билан 15:00да) "Насаф" устози ва футболчиси иштирокидаги ўйинолди матбуот анжумани ўтказилади.

Соат 14:00да (Тошкент вақти билан 15:30да) эса “Персеполис” клуби  вакиллари иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Бугун соат 17:15да (Тошкент вақти билан 18:45да) “Озодий” стадионидаги “Насаф”нинг ўйинолди расмий машғулоти бошланади.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика