Перишич: "Роналду 5та ЖЧда ҳеч нарса ютмади. Месси ҳам 5-уринишини амалга оширмоқда, бироқ Хорватия 100%га тайёр"
12 дек 2022 22:24
Новости
Перишич: "Роналду 5та ЖЧда ҳеч нарса ютмади. Месси ҳам 5-уринишини амалга оширмоқда, бироқ Хорватия 100%га тайёр"
Хорватия терма жамоаси хавбеки Иван Перишич Аргентинага қарши бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 ярим финал баҳси ҳақида фикр билдирди.
"Биз Роналдуси бор Португалия мағлуб бўлганини кўрдик, Криштиан 5та ЖЧда иштирок этиб, ҳеч нарса юта олмади.
Месси ҳам 5-уринишини амалга оширяпти ва ғалаба учун ҳамма нарса қилади, бироқ 100%га тайёрмиз, чунки совринни қўлга киритишни хоҳлаймиз.
Бу курашларга бой эркакча футбол бўлади" - деди Перишич.
Комментарии