Хименес: "Жамоага янги келган футболчи одатда қўшиқ айтиши керак, Модрич эса бошқача йўл тутди"
22 окт 2025 17:18
Новости
Хименес: "Жамоага янги келган футболчи одатда қўшиқ айтиши керак, Модрич эса бошқача йўл тутди"
Лука Модрич "Милан"га келганидан кейин барча жамоадошларига айфон совға қилган экан.
Бу ҳақда италиялик жамоа ҳужумчиси Сантьяго Хименес TikTok эфирида гапириб ўтди:
"Биз кийиниш хонасига кирдик ва ҳар бир ўйинчининг ўрнида янги iPhone ётарди. Уларни бизга Модрич совға қилди — у ҳар биримизга янги телефон сотиб олган экан.
Жамоага янги келган футболчи одатда барчанинг олдида қўшиқ айтиши керак. Лука эса бошқача йўл тутди – у қўшиқ айтмасдан, барчамизга телефон совға қилди", – деди Хименес.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии