RU

Последние новости

03:30Буффон ва Доннарума дарвозаларига гол урган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз  3 03:15АПЛ. ​Ван Дейкнинг голи "Ливерпул"га "Сандерленд" устидан ғалаба тақдим этди  5 02:50Германия кубоги. "Бавария" "Лейпциг"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  0 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"ни йирик ҳисобда таслим этди. Ҳусанов иккинчи бўлимда майдонга туширилди  27 01:50"Локомотив" Анталиядаги бешинчи назорат ўйинида ғалаба қозонди  0 00:56Влаховичга "Барселона", "Бавария" ва "Милан" қизиқиш билдирмоқда  2 00:33Винисиус 2025 йил охирида депрессиядан қийналаётган Араухога қўнғироқ қилган  1 00:09"Тоттенхэм" "Реал" ҳимоячисини трансфер қилиш бўйича музокараларни бошлади  2 23:35Бубаня "Металлург" ихтиёрига етиб келди  1 23:07"Тоттенхэм"ни бошқариш учун номзодлар маълум  4 22:40ОКМК назорат ўйинида "Ротор"га ютқазди  0 22:13"Барса" президентлигига номзод Виктор Фонт: "Клубнинг "Реал" эмас, Месси билан алоқани узганини кечириб бўлмайди"  9 21:28ОЧЛ 2. Туркманистонга юлдузларсиз борган "Ал Насср" "Аркадағ"ни мағлубиятга учратди  10 21:05Эшитдик-да! "Нефтчи"нинг легионер ҳужумчиси "Қўқон-1912"га ўтишга яқин  12 20:38Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Баҳрайн 0:1, Нестеров йиғлаган оқшом  7

Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўйнайди-ми?! Новости

Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўйнайди-ми?!

Мбаппенинг укаси терма жамоасини алиштириши мумкин.

У Жазоир терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиши мумкин. Мамлакат футбол федерацияси яхши ишламоқда.

"Реал Мадрид" юлдузи Килиан Мбаппенинг 18 ёшли укаси Этан Жазоир терма жамоаси сафига бориб қўшилиши мумкин. Аввалроқ, француз футболи афсонасининг ўғли — Лука Зидан шундай йўл тутганди.

Жазоир Мбаппени ўз таркибида кўрмоқда. Бироқ Этанга бу керакми?

"Foot Mercato"нинг хабарига кўра, Жазоир футбол федерацияси "Лилль" ярим ҳимоячиси Этан Мбаппени таркибига жалб этиш борасида иш олиб бормоқда. 18 ёшли футболчи онаси Файза Ламари аждодлари орқали Жазоир миллий терма жамоасига жалб этилиш ҳуқуқига эга. 

Бошқа томондан спортчининг ўзи — "Марсель" футбол мактабидан чиққан ва француз футболи тарбияланувчиси ҳисобланади. Бундан ташқари у Франция U-19 терма жамоаси сафига жалб этилган. Таъкидланишича, унинг келажаги борасида якуний қарор қабул қилинмаган, Этаннинг ўзи бу борада қандай фикрда эканлиги номаълум.

Зидан кутмоқда

Жазоир терма жамоаси биринчи бор машҳур футболчиларнинг яқин қариндошларини таркибига чорлаётгани йўқ. У ерда афсонавий Зинедин Зиданнинг ўғли, 27 ёшли "Гранада" дарвозабони Лука ўйнамоқда. У сентябрь ойида расман спортдаги фуқаролигини алиштирди, октябр ойида эса терма жамоага таклиф олди. Шу ўринда эслатиб ўтамиз, Лука вақтида Франция термаси сафида U-17 Жаҳон чемпионатида қатнашган.

 

"Бу ерда, Жазоирда, эканлигимдан хурсандман, бу менинг биринчи чақирувим — ва қандайдир ғурур туйғусини ҳис қиляпман. Биз жаҳон чемпионати саралашининг кейинги учрашувида ғолиб бўлмоқчимиз, бу муҳим баҳс. Одамлар бизни қўллаб-қувватлашларига ишонамиз", — дея Лука сўзларидан иқтибос келтирганди "RMC Sport".


Бош мураббий Владимир Петкович ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги сўнгги баҳсда Уганда қарши кичик Зиданга асосий таркибдан жой берди. Голкипер ўйинни тўлиқ ўтказди, учрашув аввалида гол ўтказиб юборган бўлсада, якунда жамоаси 2:1 ҳисобида зафар қучишига муносиб ҳисса қўшди. Жадвалдаги вазият нуқтаи назаридан баҳс ҳеч нимани ўзгартирмасди — аввалроқ Жазоир Сомалини йирик (3:0) ҳисобда ютиб, мундиал йўлланмасини қўлга киритиб улгурганди.

Луканинг отасининг халқаро фаолияти ютуқларга бойроқ бўлганди. У узоқ йиллар давомида Франция шарафини ҳимоя қилган ва ЖЧ-1998 ҳамда Евро-2000да ғолиб бўлишни уддалаган.

Жазоирлик мухлисларнинг эса Лукадан умиди катта. Шу ўринда Этан Мбаппедан ҳам. Агарда "Лилль" ярим ҳимоячиси таклифни қабул қилса, "саҳро тулкилари" таркиби чиндан сезиларли равишда кучайиб олади. Ахир яна қайси жамоа таркибида ҳам Зидан, ҳам Мбаппе борлиги билан мақтана олади?

Автор : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: -1   

Комментарии

+1   
16 ноя 17:45:54
Ahadjon Sidiqov
Бу матн худди интернетдан кийим заказ килгандаги реклама зур номдор ичини очсанг мушук терисидан телпакка ухшайди.
   
17 ноя 09:06:52
ArBaMu
Ўнайди...!?
   
16 ноя 20:25:27
Абдулазиз Кодиров
Калта уйлашади маза бемаза нарсаларни ёзишади асаб бузилади узидан журналист ясавоганлар
   
16 ноя 20:23:40
Абдулазиз Кодиров
Узича зор нарса ёздим деб уйледида буни биз билмаганде ха калтафахим бошка нарсаларди ёз ука духин йетами......
Ёзиш ким канде чемпион боган узбек футболида неччи марта сохта чемпион богани келишилга уйинларни ёзиш духин йетса бор ана архивга бор сора тирик одамлардан хозирам яшаётган хаётлари куп.духин йетмеди каламини кутинга тикиб куйишами
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика