RU

Последние новости

15:27"Навбаҳор" собиқ ҳужумчиси Боливияга йўл олди  0 15:00Янис Лери ўзбек футболи, Қатардан таклиф ва ислом динига эътиқоди ҳақида гапирди  3 14:42АПЛ мураббийлари Гвардиола мавсум охирида "Ман Сити"ни тарк этишига ишонмоқда  2 13:55Мирко Йеличич: "Биринчи турда исталган жамоа кутилмаган совға тайёрлаши мумкин"  1 13:11Пакета "Вест Хэм"дан "Фламенго"га 42 миллион евро эвазига ўтди - бу Бразилия учун рекорд  1 12:43Грилиш мавсум охиригача сафдан чиқди  1 11:54"Реал" икки сабабга кўра Португалия терма жамоаси аъзосидан воз кечди  7 11:27"Интер" "Ливерпуль” ярим ҳимоячисини ижарага олмоқчи  1 10:43Лиам Росеньор: "Челси" футболчилари ҳақида ёмон фикр билдира олмайман"  1 10:02Ғулом Ҳайдар Гулямов: "Жамоани алмаштирмоқчи бўлсам, биринчи навбатда Қўқон-1912" билан музокара ўтказишни ваъда бергандим"  4 09:38Бутрагеньо: "Бенфика" билан 60 йил давомида ўзаро учрашувлар бўлмаган, энди эса бир ой ичида учта ўйин ўтказамиз"  12 09:00Санжар Шомуродов: "Элдор болалигидан Европада ўйнашни ният қиларди"  5 08:26Садриддин Ҳасанов: "18 ёшга тўлганимдан сўнг "Брага"га кетаман"  7 08:01Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"  5 01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  4

Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди" Новости

Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"

Суперлига 23-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Нефтчи" (0:1) учрашувидан сўнг жиззахликлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бугун энг яхши ўйинларимиздан бирини намойиш этдик деб ўйлайман. Футболчилардан нимани талаб қилган бўлсам, ҳаммасини бажаришди. Лекин натижа ўхшамади. "Нефтчи" жуда яхши ҳимояланди. Биз рақибнинг ҳимоясини бир неча бор бузиб ўтишга муваффақ бўлдик, фақат тўп кирита олмадик. Эътироз шунда бўлиши мумкин. Рақибни ғалаба билан табриклайман. Мен эса яхши ўйин учун шогирдларимга раҳмат айтаман. Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди. Ваҳоланки рақибда унақа кўп вазият бўлмади. Ишлашда давом этамиз, жамоамдан доим шунақа ўйин кутиб қоламан. Хатоларни ўрганиб чиқамиз. Бу ўйин ҳам бизга дарс бўлди.

- Бир вазиятда ҳакам билан узоқ тортишдингиз. Ўшанда нима рўй берди?

- Ҳакамларни муҳокама қилиш керак эмас деб ўйлайман. Лекин футболда ҳар доим кўзни юмиб ўтиришнинг иложи йўқ. Биз ҳаммамиз Ўзбекистонда футбол ривожланишини истаймиз. Мухлисларга ҳам шу керак. Юқори темпдаги ўйин ҳаммага ёқади. Майдонда ётиб вақт чўзишнинг умуман кераги йўқ. Ҳакамлар эса футболчи вақтни чўзишига йўл қўймаслиги керак. Бугунги учрашувда ҳакам ўйин темпига кўп таъсир кўрсатди, бу эса жаҳлимни чиқарди. Бор гап шу. Менга нима учун сариқ карточка берилганини ҳам тушунмадим.



Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика