RU

Последние новости

07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  2 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  6 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  7 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  2 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  4 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  129 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  16

Иван Бошкович: "Биз охиригача курашадиган жамоамиз" Новости

Иван Бошкович: "Биз охиригача курашадиган жамоамиз"

Суперлига 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Динамо" (1:1) учрашувидан сўнг "Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ўйин жуда қизиқарли кечди. Мухлисларга ёқди деб ўйлайман. Бугун характер кўрсатиб бир очкони қўлга киритдик. Охиргигача кураш олиб борганимиз учун жамоамга катта раҳмат. Биринчи тайм тенг ўтди, вазиятлар ҳар икки жамоада бўлди. Олдин ҳам айтиб ўтганимдек, реализация бўйича муаммолар бор.

Вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Иккинчи таймда ўзимизга келиб олдик. Кўп ҳужум ташкил қилдик, шунчаки қўлни кўтармадик. Биз охиригача курашадиган жамоамиз. Ютқазиб қўймаслик учун бор кучни ташладик. Ўйин томонлама вақтлироқ гол уришимиз ҳам мумкин эди.

Жиддий рақибга қарши баҳс олиб бордик. Дуранг адолатли бўлди деб ўйлайман. Энди Кубок учрашувига ҳозирлик кўрамиз. Биз Кубокда жиддий мақсадни кўзлаганмиз. Буни футболчилар ҳам билади. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Бугунги ўйиндан қандай сабоқ олганимизни кейинги баҳсда кўрасизлар.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика