"Барселона" Флик дисквалификациясига қарши яна апелляция беради – мураббий "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши керак
22 окт 2025 16:49
Новости
"Барселона" Флик дисквалификациясига қарши яна апелляция беради – мураббий "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши керак
"Барселона" Ҳанс-Дитер Фликнинг дисквалификациясини бекор қилиш учун яна уриниб кўради.
Эслатиб ўтамиз, "блауграна" бош мураббийи "Жирона"га қарши ўйинда (2:1) ҳакам қарорларига норозилик билдиргани учун иккита сариқ карточка олган эди. Испания Футбол Федерацияси (RFEF)нинг интизом қўмитаси каталонияликларнинг илк апелляциясини бугун рад этди.
Mundo Deportivo хабарига кўра, "Барса" немис мутахассисининг дисквалификациясини яна бир бор қайта кўриб чиқишни сўраб, RFEF апелляция қўмитасига мурожаат қилади.
26 октябрь куни "Барселона" Ла Лиганинг 10-турида "Реал"га қарши ўйнайди. Флик бу учрашувни ўтказиб юбориши керак.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии