RU

Последние новости

23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  2 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  3 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4

Алаба "Реал"дан янги шартнома хоҳламоқда, клуб эса йўқ Новости

Алаба "Реал"дан янги шартнома хоҳламоқда, клуб эса йўқ

Футболчининг янги битим имзолаш эҳтимоллиги паст.

"Реал Мадрид" ҳимоячиси Давид Алаба клубда қолишни хоҳлайди, бироқ бунинг эҳтимоли паст, дея Х ижтимоий тармоғида инсайдер ва журналист Флориан Плеттенберг хабар бермоқда. 33 ёшли футболчининг клуб билан шартномаси 2026 йил ёзигача амал қилади.

Манба маълумотларига кўра, Алаба "Реал" билан янги келишувга эришиш учун курашмоқда. Давид жамоада етакчи ҳисобланади ва у жамоада ҳурмат қозонган. Таъкидланишича, ҳозирги вақтда клубнинг футболчи билан шартномани узайтириши жуда кам эҳтимолга эга. Давид эркин агент бўлиши мумкин, аммо австриялик ҳозирча фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламаяпти.

Ҳимоячи "Реал" сафида 2021 йил ёзидан бери тўп сурмоқда. Шу давр мобайнида Алаба барча мусобақаларда 116 та ўйинда иштирок этиб, бешта гол урди ва тўққизта голли узатма берди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

   
22 окт 20:57:35
Muhammadamin Qodirjanov.78
Бунга йеп йотиш йокиб коган куринади дейарли 2 йилдан бери уйнемеди узи
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика