RU

Последние новости

17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  0 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:54"Лестер" - "Челси". Кимлар асосий таркибда?  0 16:39Суперлига. "Андижон" - "Динамо" 1:0 (матнли трансляция)  3 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  14 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  25 13:16Родри Пеп ва Симеоне ўртасидаги фарқни айтди  5 12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  1 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  18 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  7 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1

“Penalty”: Тимур Ҳакимов: “Пенальтидан гол уришни ҳам билиш керак” Новости

“Penalty”: Тимур Ҳакимов: “Пенальтидан гол уришни ҳам билиш керак”

Лойиҳамизнинг навбатдаги меҳмони сифатида Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси собиқ ҳужумичиси, айни пайтда “Оқ-тепа” клубида фаолият олиб бораётган Тимур Ҳакимовни танладик.

Ёш ҳужумчи шу кунларда шахсий муаммоларини ҳал қилаётганига қарамай лойиҳада иштирок этишга рози бўлди. Суҳбат “Оқ-тепа” стадионида бўлиб ўтди.

Гулшан Саъдуллаева: 1.Ёшликни эсга олсак...

- Ёшлигим барча болалар каби оддий ўтган. Кўчада тенгдошларим билан ўйнардим. Жуда ёшлигимдан футбол билан ҳамнафас бўлганман. Дўстларим билан бирга сайр қилардик. Оддий болалик бўлган.

Нарзулла Сайдуллаев: 1. Футболга қандай кириб келгансиз?

- Ёшлигимда кўчада футбол ўйнаб юрганимизда каттароқ болалар уйдагиларим ёнига келиб мени футболга беришларини сўрашди. Бу болада қобилият бор деб айтишганди. Биринчи мураббийим Алексей Евстафеев эди. Шу мураббий мени бир ҳафта кузатиб ўз жамоасига қабул қилганди. Шу тариқа профессионал футбол билан шуғуллана бошладим. Менимча ўша пайт 7 ёки 8 ёшда эдим.



Гулшан: 2. Бир кун олдин ўзингизни ўйинга қандай тайёрлайсиз?

- Ўйиндан бир кун олдин имкон қадар кеч ухлайман. Шунда эртаси куни кўпроқ ухлаб, яхшилаб дам оламан. Ўйин ҳақида ўйламайман, асосан дам оламан. Шунда руҳий чарчоқлар чиқади. Учрашув арафасида эса бор эътиборим майдонга қаратилади.

Нарзулла: 2. 2010 йил Тошкентда ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатидан қандай хотиралар қолган?

- Ажойиб хотираларга бой бўлган. Сабаби ўша чемпионат фаолиятимдаги илк катта мусобақа эди. Олдимизга қўйилган вазифа Жаҳон чемпионатига чиқиш бўлиб, биз мақсадимизга эришгандик. Ўша жамоа анча йиллар давомида бирга ўйнаб шаклланиб келганди. Барча йигитлар бир бирлари билан жуда аҳил эди. Финалга қадар етиб бориб КХДРга ютқазиб қўйгандик. Ҳал қилувчи ўйинда омадимиз келмаган ва ҳакам учрашувни бузиб қўйганди деб ҳисоблайман. Қизил карточка барчасини ўзгартириб юборганди.

Гулшан: 3. Футболистларда ҳам аниқ овқатланиш тартиби борми? Нималар мумкин-у, нималар мумкин эмас?

- Умуман олганда ортиқча вазни бўлса нон, ёғли таомлардан воз кечиши керак. Футболчи мавсум давомида ўз спорт формасини маромида сақлаб туриши лозим. Агар вазн билан муаммо бўлмаса исталган нарсани меъёрида истеъмол қилса бўлади. Спиртли ичимликлар эса умуман мумкин эмас.

Нарзулла: 3. Мексикадаги мундиални ёдга оламиз...

- Дастлабки Жаҳон чемпионатим эди. Менимча у ерда ёмон натижа кўрсатмаган эдик. Дастлабки турдаги мағлубиятга қарамай чорак финалга қадар етиб боргандик. Мундиалдаги шароитлар, муҳит ажойиб эди. Мексикада хатто бизга маҳаллий аҳоли ҳам чин дилдан мухлислик қилишганди. Худди ўз майдонимизда ўйнагандек тасаввур бўлганди.



Гулшан: 4. Ўзбек футболини айнан кимсиз тасаввур қила олмайсиз?

- Бундай инсонлар жуда кўп. Менимча биринчи ўринда ЎФФ президенти Мираброр Усмоновни таъкидлаб ўтган бўлардим. Айнан улар президент бўлгач футболимизда катта ўзгаришлар ва ривожланишлар кузатилди. Футболчиларга келсак, терма жамоадаги деярли барча футболчиларни айтса бўлади Жепаров, Аҳмедов, Нестеров, Денисов, Турсунов, Искандеров, Сергеев...уларнинг барчаси кучли ўйинчилар.

Нарзулла: 4. Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги иштирок ва ЖЧга олиб кетилмаслик...

- Ўша мусобақани ҳам яхши эслайман. Гуруҳдаги сўнгги ўйинда ютмасак кейинги босқичга чиқа олмасдик. Яхшики, КХДРни мағлуб этиб чорак финалга чиққандик. Жаҳон чемпионатига йўлланма учун баҳсда Сурияга қарши ўйнагандик. Жуда ҳам иссиқда ўтган баҳсда дуранг қайд этилган ва пенальтилар сериясида ғолиб чиққандик. Ўшанда сўнгги зарбани айнан мен йўллагандим (кулади). Ҳиссиётлар жуда ҳам ажойиб эди. Жаҳон чемпионатига йўлланма олдик, лекин Туркияга борадиган футболчилар рўйхатидан ўрин олмадим. Бу мураббийнинг қарори эди, балки ўзимда ҳам хато бўлгандир. Ўйинимда пасайиш бўлгандир. Ҳар қандай футболчи мусобақага олиб кетилмаса хафа бўлади, афсусланади. Менда ҳам бу бўлган, албатта.

Гулшан: 5. Жамоадошларингиздан кимнинг инсоний жиҳатларини жуда хурмат қиласиз?

- Ильдар Магдеев! У менга худди акамдек бўлиб қолган. Уни инсон сифатида ҳам, футболчи сифатида ҳам ҳурмат қиламан. Ҳар қандай шароитда маслаҳатини аямайди. Доим ёрдам беради. Қийин вазиятда унга суянса бўлади. “Пахтакор”да ўйнаб юрганимда ҳам мени қўллаб-қувватларди. Қўлидан келган ҳар қандай ёрдамни беради.



Нарзулла: 5. "Пахтакор", "Андижон", "Олмалиқ" ва "Оқ-тепа". Ҳар бир клубга алоҳида тўхталиб ўтсангиз.

- “Пахтакор” фаолиятимда энг катта ўрин тутган клуб, шу клуб тарбияланувчисиман. Бироқ ушбу клуб сафида ўзимни намойиш эта олмадим. Бир кун келиб бу жамоага асосий таркиб футболчиси сифатида қайтишни ният қилганман “Андижон”да ижарада ўйнаганман. Азамат Абдураимов қўл остида фаолият олиб боргандим. “Олмалиқ”да Игорь Шквирин билан ишладим. “Оқ-тепа” бу йил олий лигага чиқишни мақсад қилиб қўйди. Жамоа таркибида бир қатор тажрибали футболчилар бор. Бу жамоа орқали кучли клубга йўл олишим мумкин. Клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдираман.  Агар олий лигадан таклиф тушса мени қўйиб юборишга тайёрликларини айтишганида хурсанд бўлдим. Бу йил “Оқ-тепа” олий лигага чиқишига ишонаман.

Гулшан: 6. Ўзбекистонда сиз энг маҳоратли деб ҳисоблайдиган 3 нафар футбол ҳакамлари кимлар? Нега айнан улар?

- Равшан Эрматов. Бу ҳакам нафақат юртимизда балки Жаҳонда ўз ўрнига эга бўлган кучли ҳакам. Владислав Цейтлин. Бу ҳакамни ҳам жуда тажрибали ва кучли ҳакам деб ҳисоблайман. Валентин Коваленко. Беъжизга бу ҳакамларга Осиё даражасидаги кучли ўйинларни ишониб топширишмайди.

Нарзулла: 6.Олий лигадаги энг яхши пенальтичилар кимлар?

- Кахи Махарадзе! (кулади) Уни энг яхши пенальти тепадиган футболчи деб ҳисоблайман. Жаҳонда эса Роналду. Балки у ҳар бир ўйинда пенальти тепар, лекин ўша пенальтини ҳам уришни билиш керак.



Гулшан: 7. Қуйидагилардан сиз қила олмайдиганлари қайсилар?
 -овқат пишириш

Йўқ
-роликда учиш
Биламан
-автомобил бошқариш   
Биламан
-тикиш
Йўқ
-сувда сузиш
Биламан
-шахмат ўйнаш
Йўқ
-дазмол қилиш
Йўқ
-латифа айтиш
Йўқ
-шеър ёзиш,
(кулади) йўқ
-техника тузатиш
Сал-пал биламан
-карра жадвали...
 бешгача биламан (кулади) ҳазил

Нарзулла: 7. Хориж клубларидан бўлган қизиқишлар қанчалик рост эди?

- Мексикадаги мундиалдан сўнг “Зенит” клубидан таклиф бўлгани ҳақида эшитганман. Клубга ва мураббийга мурожаат қилишган. Қолган клублар ҳақида эса фақат интернетда ўқиганман. Балки улар ҳам қизиқишгандир, балки менга айтишмагандир... Бундан хабарим йўқ.

Гулшан: 8. Фаолиятингиз давомидаги энг ёрқин хотира.

- Тошкентда ўтган Осиё чемпионати чорак финалида Сурия билан ўйнагандик ва мен 87-дақиқада бошим билан гол уриб жамоамизни Жаҳон чемпионатига олиб чиққандим. Ҳозирга қадар ўша лаҳза энг ёрқин хотира бўлиб турибди. Ўз ватанимизда илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритгандик. Ғаройиб ҳиссиётлар эди. 

Нарзулла: 8. Қайси мураббий фаолиятингизда энг муҳим ўрин тутган?

- Алексей Евстафеев. Нимани билсам, нимага эришган бўлсам шу кишининг меҳнати эвазига бўлган. Ундан доим миннатдорман. Фурсатдан фойдаланиб, ҳозир ҳам уларга раҳмат айтмоқчиман.

Гулшан: 9. Футболчи учун психологик ҳолат қанчалик муҳим?

- Жуда муҳим. Сабаби руҳият билан муаммо бўлса футболчи ҳар бир ўйинда четлатилиши мумкин, рақибга жароҳат етказиши мумкин. Ҳозир ҳам “Оқ-тепа”да руҳшунос фаолият олиб бормоқда.



Нарзулла: 9. Ҳазил савол. Мессининг ҳам бўйи кичкина лекин у Месси. Марказий ҳужумчининг бўйи паст бўлиши ўйинига қанчалик таъсир қилади?

- Ўсмирлик футболида бу унча сезилмасди. Ҳозир эса бу албатта сезилади. Марказий ҳужумчи баланд, бўйдор, бақувват бўлиши керак. Ёки Месси бўлиши керак (кулади). Ҳозир клубда қанот ҳужумчиси сифатида ўйнаяпман.

Гулшан: 10. Бўш вақтларда Темур Ҳакимовни қаердан топишимиз мумкин? Нималар билан машғул бўласиз?

- Асосан дўстларим билан сайр қиламан. Playstation ўйнаб тураман, баъзида уйда хордиқ чиқарман. Баъзида барча билан бирга кечки овқат қиламиз.

Нарзулла: 10. Олий лигада 10та ўйинда майдонга тушган экансиз. Аммо биронта ҳам гол уролмагансиз.

- Тўғриси олий лигада омадим келмаган. Кўп ўйинларда захирадан майдонга тушганман. Асосий айб ўзимда, худо хоҳласа келажакда олий лигада кўплаб голлар ураман. Бунинг учун тинмай меҳнат қилмоқдаман.



Гулшан: 11. Қўлингизда бўлганида лойиҳамизга қандай ўзгариш киритган бўлардингиз?

- (узоқ ўйланиб) Лойиҳа фақат газета ва сайтда эмас телевизорда ҳам кўрсатилишини истардим. Сабаби лойиҳада жуда кўп қизиқарли саволлар берилади. Буни жонли тарзда кўриш футбол муҳлиси учун ҳам, футбол вакиллари учун ҳам қизиқ. Оддий интервьюни телефон орқали ҳам беришим мумкин, бу лойиҳа эса дилдан суҳбат тарзида ўтади. Футболчилар учун турли мусобақалар ҳам ўйлаб топсангиз ҳам яхши бўлади.

Нарзулла: 11. Лойиҳамизнинг анъанавий саволи: Ёдингизда қолган пенальти ёки пенальтилар серияси.

- 2006 йил Жаҳон чемпионати финалида Италия ва Франция ўртасидаги ўйиндаги пенальтилар серияси ёдимда қолган. Трезеге гол ура олмаган ва французлар мағлубиятга учрашганди. Ўшанда Францияга мухлислик қилгандим. Ўзимнинг энг муҳим 11 метрлик жарима тўпимга келсак Осиё чемпионати чорак финалидаги Сурияга урилган пенальти.

Гулшан Саъдуллаева ва Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди
Фото:
Толибжон Қосимов


“Penalty”. Хайрулла Каримов: “Футболда “Юлдузлик касали” ривожланиб кетди”

“Penalty”. Икром Алибоев: “Абрамов туфайли “Локомотив”да қолдим”

“Penalty”. Зоҳир Пиримов: “Футбол мени ўзгартирди”

“Penalty”. Лочин Солиев: “Чемпионатимиз анча қизиқарли кечмоқда”

“Penalty”: Игорь Сергеев: “Футболдаги ҳиссиётларни ҳеч қандай пул эвазига сотиб олиб бўлмайди”

"Penalty": Темурхўжа Абдухолиқов: “Хайрия фонди очиш ниятим бор”

“Penalty”: Ғулом-Ҳайдар Ғуломов: “Футбол туфайли ҳаётда тўғри йўлдан кетяпман”

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика