RU

Последние новости

11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  2 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  7 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  16 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  1

“Penalty”: Ғулом-Ҳайдар Ғуломов: “Футбол туфайли ҳаётда тўғри йўлдан кетяпман” Новости

“Penalty”: Ғулом-Ҳайдар Ғуломов: “Футбол туфайли ҳаётда тўғри йўлдан кетяпман”

Лойиҳамизнинг навбатдаги меҳмони сифатида Ғузорнинг "Шўртан" клуби ярим ҳимоячиси Ғулом-Ҳайдар Ғуломовни мўжазгина офисимизга таклиф қилдик.
 Меҳмонимиз кутилмаганда илиқ табассум ила гуллар ва совға билан кириб келдилар. Бизга бўлган бундай эҳтиром ва эътибордан бошимиз кўкка етди.  

Гулшан Саъдуллаева: 1. Сиз катта бўлган маҳалла ҳақида нималар айтиб бера оласиз?

- Чилонзорга кўчиб келганимизда кўчага чиқиб, болалар футбол ўйнаётганини кузатиб ўтирардим. Бир сафар ўйинчи етишмай қолганида “Ҳой бола, футбол ўйнашни биласанми?”, деб чақириб қолишган. Футболга илк қадамларимни айнан маҳалламда қўйганман, дея оламан. 10 ёшимдан бошлаб футбол билан жиддий шуғулланишни бошлаганман. Сабаби ўша пайтлар академиялар бўлмаган. Олимпия захиралари коллежига 7-синфдан қабул қилишарди. Шу боис уйдагилар менга гимнастика билан шуғулланишни таклиф қилишган. Ёшлигимда жуда ҳам ҳаракатчан, чаққон ва шўх бола бўлганман (кулади).

Нарзулла Сайдуллаев: 1. Футболга кириб келишингиз ва Маъмур ака Юсупов ҳақида гапириб берсангиз.

- Бу киши менинг футболдаги биринчи мураббийим ҳисобланади. Маҳаллалараро мусобақалар пайтида Маъмур ака ўйинимни кўриб, қайси футбол мактабида ўйнашим билан қизиққандилар. Шунчаки ҳаваскор футболчи эканлигимни айтганимда, ўзлари мураббий бўлиб ишлаётган БЎСМ-18га таклиф қилгандилар. Шундай қилиб футбол билан профессионал тарзда шуғуллана бошлаганман.



Гулшан: 2. Муваффақиятсиз ўйинлардан кейин сизнинг ҳолатингиз қандай бўлади?

- Мағлубиятлардан кейин, тўғриси, 3-4 кун ўзимга келолмай юраман. Барчасини ичимга ютаман, уйдагилар ҳам буни тушунишади ва мени қўллаб-қувватлашади. Паришонхотир бўлиб қоламан, айниқса, аламли мағлубиятлар чоғида. Аслида бундай бўлиш керак эмас, аммо характерим шунақа. Буни ўзгартириш қийин масала.

Нарзулла: 2. «Пахтакор», «Трактор», «Машъал Академия»даги фаолиятингиз ҳақида
тўхталиб ўтсангиз...
- “Пахтакор”га ўтишим ҳақида...БЎСМ-18 сафида Дилшод Нуралиев бошчилигидаги “Пахтакор”га қарши ўйнаганмиз. Нуралиев мени “Пахтакор”да кўрикдан ўтишга таклиф қилганлар. Ҳаракатларим ёққани туфайли “шерлар” сафига қўшилганман. Мактабни битирув вақтида баъзи футболчилар ўринбосарлар сафига ўтишган, мен ва қолганлар эса бошқа клуб топишга мажбур бўлишди. Ўшанда “Трактор”га ижарага беришган ва у ерда бир йил ўйнадим. “Машъал Академия”га Семён Могилевский таклиф қилган. Ҳаракатларим маъқул келгач, 3 йиллик шартнома таклиф қилишди. Бу жамоа 2009 йил олий лигага ҳам йўлланма олганди. Аммо молиявий муаммолар туфайли олий лигага чиқиш насиб қилмаганди. Ўша жамоа таркибида Элдор Суюнов, Роббим Ҳасанов ва Акмал Абдураҳмонов каби футболчилар бор эди.

Гулшан: 3. Футболчи ва мураббийлар жуда ҳам иримга ишонишади. Сиз майдонга тушишдан олдин қандайдир иримга амал қиласизми?

- Баъзилар бутсасини ўнг оёқдан кияди, яна кимдир майдонга ўнг оёқ билан тушади. Менда ҳам асосан шулар. Одатда бундай нарсаларга унчалик аҳамият бермайман.
 


Нарзулла: 3. “Қизилқум”, “Истиқлол” ва мана энди “Шўртан” ҳар бир клубга алоҳида тўхталсангиз...
- “Машъал”да 2011 йил ёшлар лигасида деярли барча ўйинларда тушардим, олий лигада баъзи учрашувларда майдонга тушиб турардим. Аммо кейинги йил мураббийлар менга ишонишмадими билмайман деярли ўйнамадим.
Шу боис ўзимга бошқа клуб қидирдим ва Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги “Қизилқум”га кўрикка бордим ва жамоа билан шартнома туздим. Дастлабки даврада Равшан Ҳайдаров истеъфога чиқди, ўрнига Рустам Забиров тайинланди. Фаолиятим ёмон кечмаётганди, майдонга тушаётгандим. Биринчи давра тугагач “Қизилқум” ва “Зарафшон” клублари раҳбарияти алмашди. “Қизилқум”га янги мураббийлар ва футболчилар келишди. Шу боис фаолиятимни яна бошқа клубда давом эттиришга қарор қилдим. Олий лиганинг барча клублари иккинчи даврага заявка топшириб бўлишганди.
Биринчи лига иштирокчиси “Истиқлол” клубига ўтдим. Бу жамоадаги фаолиятим ёдимдан чиқмайди, дея оламан. Жамоа аҳил оиладек эди, деярли барча йигитларни танир эдим. Худди 3-4 йил шу ерда ўйнагандек таассурот қолдирганди. Фақат қувноқ ва ажойиб хотиралар қолган.   
“Шўртан”га ўтишимга Муҳтор Қурбонов сабабчи бўлганлар. Бу мураббий мени “НБУ-Осиё”да ишлаб юрганидаёқ таклиф қилганди, баъзи сабабларга кўра у ерга бора олмаганман. “Истиқлол”дан кейин “Нефтчи”га кўрикка бордим. Бироқ мураббийлар мени асосан ёшлар жамоасида ўйнатишларини маълум қилишди. Ундан кўра биринчи лигада ўйнашни маъқул кўрдим ва “Шўртан”га ўтдим. Ғузор жамоаси билан олий лигага чиқа олдик, ҳозирда олий лигада фаолият олиб бораяпман.

Гулшан: 4. Фаолиятингиз давомида рўй берган эсда қоларли воқеалардан бири.

- Бундай воқеалар кўп. “Истиқлол”да ўйнаб юрган пайтларимда Бухоронинг “Спартак” клубига қарши учрашув бўлган. Ўшанда икки нафар дарвозабонимиз ҳам дисквалификация туфайли майдонга туша олишмаганди. Ноилож, хужумчимиз Жамолиддин Нормирзаевни дарвозага турғазиб қўйгандик. Шунга қарамай биз 3:2 ҳисобида ғалаба қозондик. Бу ҳолат рақиб футболчиларига алам қилганиданми, майдонда жанжал келиб чиққанди. Ўша жанжалдан сўнг мавсум охиригача дисквалификация қилинганман. Моддий жаримага ҳам тортишган. Ҳечқачон эсимдан чиқмаса керак(кулади).



Нарзулла: 4. Олий лигадаги дастлабки ўйинингиз ва илк голингизни эслай оласизми?

- Илк голимни шу йил урдим. “Сўғдиёна” билан Ғузордаги баҳсда уришга муваффақ бўлдим. Дастлабки ўйинимни эса 2010... йўқ, 2011 йил экан, “Машъал” сафида “Металлург”га қарши ўтказгандим.
Жавоб: Илк ўйини 2011 йил “Металлург”га қарши баҳсда қайд этилган. Илк гол 2015 йил “Сўғдиёна”га урилган.

Гулшан: 5. Ижтимоий тармоқда кўзим тушган эди, яхши ашула айтар экансиз...

- Қўшиқ айтиш - хоббиларимдан биттаси. Оилавий мусиқа шинавандаларимиз. Ёшлигимда отамнинг гитара чалишларига ҳавас қилиб,  мен ҳам гитарага қизиқиб қолдим. Яхшироқ чалишни ўргангунга қадар уйдагиларнинг асабларини чархлашга тўғри келди, муҳими ўрганиб олдим.

Нарзулла: 5. Буффон, Дель Пьеро, Трезеге ва сизни қандай ҳолат боғлаб туради?

- Қийин саволку. Хўш, ҳаммаси “Ювентус”да ўйнаган, дарвозабон, ҳужумчилар. Тахмин қилиб кўраман, бу футболчилар мен билан бир хил ёшда футболни бошлашганми?
Нарзулла: Ёрдам берамиз, уларни фаолиятида бу бир йилда кузатилган.
- Топдим, биринчи лигада ҳам ўйнашган. 2006 йил “Ювентус” Б серияга тушириб юборилганди.



Гулшан: 6. Бирор жамоадошингизни ошириб мақташ керак бўлса, кимни қандай мақтардингиз?
- “Шўртан”да Мурод Ражабов деган футболчи бор. Агар ўз устида ишлашдан тўхтамаса ва дангасалик қилмаса жаҳон даражасидаги футболчига айлана олади. У ёш, шу боис керак вақтда танбеҳ, тавсия ва ёрдам бераман. Барчаси ўзига боғлиқ.

Нарзулла: 6. Футболчи сифатида футбол ўйинларини томоша қилишга қанчалик кўп бориб турасиз?

- Тошкентда бўлганимда деярли барча ўйинларга бораман. Фарқи йўқ, қайси жамоалар бўлса ҳам боравераман. Ғузорда бўлганимда эса Қаршидаги баҳсларга бориб турамиз. Футболни футболчи сифатида томоша қиламан, камчиликларни кўришга, хатоларни пайқашга ва ўзим шуларни такрорламасликка уринаман.

Гулшан: 7. Футбол ҳақидаги филмда суратга тушишни таклиф қилишса рози бўлармидингиз?

- Албатта, рози бўлардим. Фақат режиссёрга кино тўлиқ футбол ҳақида эмас, ҳаётий олиниши борасида таклиф берган бўлардим. Ўзим ҳам тез-тез кино кўриб тураман. Романтикман, ҳинд фильмларини севиб томоша қиламан.

Нарзулла: 7. Ўзбекистон кубоги финалида неча марта пенальтилар серияси ғолибни аниқлаган?
- Бу саволни жавобини билмайман. Тахминим 11 марта.
Жавоб: (3 марта, 1992, 1996, 2007)

Гулшан: 8. Сиз учун қандай ҳавода футбол ўйнаш қулайроқ: қорда, ёмғирда, иссиқда?
- Шахсан мен учун иссиқда ўйнаш қулайроқ. Сабаби қорда ҳам, ёмғирда ҳам майдон сифати ўзгаради, менга майдон талабга жавоб берса бўлди. Аслида, қор ёки ёмғир ёғса ҳам майдонга таъсир қилмаса маза қилиб ўйнайвераман.



Нарзулла: 8. Фаолиятингизда муҳим ўрин тутган 3 нафар мураббий

- Биринчиси Маъмур ака Юсупов, улар бўлмаганларида балки футболчи ҳам бўлмасмидим. Иккинчиси Баҳром Давлатов, “Машъал Академия”да мураббий бўлганлар. Учинчи мураббий сифатида Муҳтор Қурбоновни айтишим мумкин. Аслида барча мураббийларим мен учун энг яхшилар.

Гулшан: 9. Агар сеҳрли таёқ қўлингизга тушиб қолса сиз амалга оширадиган 3 та истак қайсилар бўларди?
- 3 та тилак? Кўп-ку (кулади). Дунё тинч бўлсин! Ҳамма инсонлар бахтли бўлишсин! Охиргиси, Ўзбекистон терма жамоаси ҳар бир Жаҳон чемпионатида финал босқичида иштирок этсин! Шуларни чин дилдан истайман.

Нарзулла: 9. “Шўртан”да 21-рақамда ўйнаяпсиз. Нима учун бу рақам ва жаҳондаги энг машҳур 21-рақамларни биласизми?
- Сабаби ўзим 21 декабрда туғилганман. Бу рақамда ўйнаган футболчилар Давид Сильва, Пирло, маълум муддат Роналдиньо ҳам шу рақамда ўйнаган. Яна Зидан ҳам “Ювентус”да 21-рақамда тўп сурган.

Гулшан: 10. Футбол сизга нималар берди? Футбол туфайли нималарни йўқотдингиз?

- Футбол туфайли ҳаётда тўғри йўлдан кетяпман. Футбол бу шунчаки тўп тепиб юриш эмас, футбол менинг ҳаётим. Катта нарса йўқотмаганман, лекин ўйинлар, йиғинлар туфайли тўй ва байрамларга бора олмай қоламиз. Шундай вақтда яқинларим мени тўғри тушунишишларини хоҳлардим.

Нарзулла: 10. Ўзбек футболидаги бирга ўйнашни истаган 3 нафар футболчи ва ўйнаган энг кучли 3 нафар футболчи.
- Бирга ўйнамаган уч нафар футболчи: Миржалол Қосимов, Жамшид Искандеров ва Сардор Рашидов. Бирга ўйнаган футболчилар: Элдор Суюнов, Шуҳрат Муҳаммадиев ва Фозил Мусаев.



Гулшан: 11. “Пенальти” лойиҳасининг ривожи учун қандай янги ғоя берган бўлардингиз?

- Лойиҳани доимий кузатиб бораман. “Пенальти”ни телевидениега кўрсатув сифатида олиб чиқишингизни хоҳлардим. Сабаби футбол ҳақидаги кўрсатувлар жуда кам.

Нарзулла: 11. Анъанавий савол, ёдингизда қолган пенальти ёки пенальтилар серияси

- 2006 йил Жаҳон чемпионати финалида Зиданнинг тепган пенальтиси. Финалда бундай зарба бериш учун катта юрак керак.


Гулшан Саъдуллаева ва Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди
Фото: Толибжон Қосимов


“Penalty”. Хайрулла Каримов: “Футболда “Юлдузлик касали” ривожланиб кетди”

“Penalty”. Икром Алибоев: “Абрамов туфайли “Локомотив”да қолдим”

“Penalty”. Зоҳир Пиримов: “Футбол мени ўзгартирди”

“Penalty”. Лочин Солиев: “Чемпионатимиз анча қизиқарли кечмоқда”

“Penalty”: Игорь Сергеев: “Футболдаги ҳиссиётларни ҳеч қандай пул эвазига сотиб олиб бўлмайди”

"Penalty": Темурхўжа Абдухолиқов: “Хайрия фонди очиш ниятим бор”
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика