RU

Последние новости

08:43“Наполи“га “Ливерпуль“ ҳужумчиси керак  0 08:18Суперлига. ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  0 07:47Хоразмдаги стадиондаги асосий муаммолардан бири бартараф этилди  2 07:20Расман: Томас Франк — “Тоттенхэм“ бош мураббийи  0 01:25Пеп Гвардиола омадсиз мавсум ҳақида: "Барселона" ёки "Реал"да бўлганимда мени аллақачон ишдан бўшатишган бўларди"  3 00:55Клублар ўртасидаги ЖЧга қизиқиш жуда паст  8 00:30"Тоттенхэм" янги бош мураббийи учун 10 млн товон пули тўлайди  0 00:10Матеус Кунья: "Манчестер Юнайтед"ни болалигимдан яхши кўраман"  3 23:57Промес ҳибсга олинди, у 7,5 йилга қамалиши мумкин  0 23:31Жон Дуран "Ал Насср"дан кетиши мумкин  0 23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  4 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  4 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  5 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  3 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  15

"Пахтакор" биринчи ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди Новости

"Пахтакор" биринчи ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди

"Пахтакор" Бекободнинг "Металлург" жамоаси билан назорат беллашуви ўтказди.

Шота Арвеладзе "Пахтакор" мураббийлар штабининг собиқ аъзоси, ўзининг эски қадрдони Андрей Шипилов бошчилигидаги "Металлург"га қарши "шерлар"ни майдонга олиб тушди.

Жамоалар дастлаб асосий таркиб билан 35 дақиқадан иккита тайм ўтказишди.

Дастлабки назорат ўйинида Акмал Шораҳмедов томонидан киритилган гол "шерлар"га ғалаба келтирди. Жалолиддин Машариповнинг қанотдан ошириб берган тўпини "Пахтакор"нинг ўнг қанот ҳимоячиси дарвозага аниқ жойлаб қўйди - 1:0.

Шундан сўнг дастлабки беллашувда бошқа гол киритилмади. "Пахтакор" сафига янги келиб қўшилган португалиялик ҳужумчи "шерлар" таркибида ўзининг норасмий дебютини ўтказди. Шуни қайд этиш керакки, ҳужумчи мазкур баҳсда яққол ажралиб турмади. Ҳаракатларидан Гонсалвешнинг жисмоний ҳолати ҳали оптимал даражада эмас. Шунингдек, унга етарлича вазиятлар ҳам яратиб берилгани йўқ.

Ўйин асосан яккакурашларга жуда бой тарзда кечди.

Назорат ўйини.

"Пахтакор" - "Металлург" 1:0

Бош ҳакам
: Шерзод Қосимов.

Гол: Акмал Шораҳмедов (40)

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Фарруҳ Сайфиев, Марко Симич, Шерзод Аъзамов, Акмал Шораҳмедов, Ростин Гриффитс, Дилшод Раҳматуллаев, Жалолиддин Машарипов, Жамшид Искандеров, Тиаго Безерра, Исмоил Гонсалвеш.

"Металлург"
: Зафар Сафоев, Аброр Ҳусинов, Аббос Отахонов, Шерзод Файзиев, Дилёрбек Эрматов, Ислом Исоқжонов, Шаҳзод Шайманов, Жасур Ҳасанов, Алишер Зиявутдинов, Нодир Мавлонов, Зоҳид Абдуллаев.

Захирадан майдонга тушганлар: Достон Турсунов, Муҳаммад Исаев, Павел Пуришкин.

Айни пайтда жамоалар бошқа таркиб билан иккинчи учрашувни ўтказишмоқда.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика