RU

Последние новости

15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  3 14:50Сречко Катанец Қатар билан ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилади  3 14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  5 14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  2 13:55Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди  4 13:35"Терма жамоа учун оёғим синишига ҳам тайёрман". Роналду — Миллатлар лигаси финалидаги жароҳати ҳақида  0 13:13Суперлигадаги навбатдаги истеъфо. Никола Лазаревич "Қизилқум"дан кетди  5 12:40Алмоез Али: "Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошлаб биздан талаб қилинган барча вазифаларни бажарамиз"  11 12:15Вадим Абрамов: "Хотиржамлик билан ғалаба қозондик"  1 11:49Факт. Ўзбекистон Тошкентда Қатарга мағлуб бўлмаган   8 11:28Про лига. 9-турда қайси ҳакамлар ишлашади?   1 10:55“Челси“ сўнгги таклифини юборди  1 10:28“Бавария“ рози бўлди  2 10:05Кевин де Брюйне “Наполи“ билан келишув шартлари очиқланди  0 09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  7

⚡️ Ўзбекистонлик 2 футболчи XXI асрда миллий чемпионатларда энг кўп гол урган тўпурарлар рўйхатидан жой олди. Пешқадам – Роналду, Месси эса иккинчи Новости

⚡️ Ўзбекистонлик 2 футболчи XXI асрда миллий чемпионатларда энг кўп гол урган тўпурарлар рўйхатидан жой олди. Пешқадам – Роналду, Месси эса иккинчи

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерация (IFFHS) 21 асрда миллий биринчиликлар (юқори дивизионлар)да энг кўп гол урган футболчилар рўйхатини тузиб чиқди.

Унда етакчи сифатида Криштиану Роналду қайд этилди. 37 ёшли форвард ҳисобида 498 та гол мавжуд. Роналду Португалия, Англия, Испания ҳамда Италия чемпионатларида ҳаракат қилган. Ундан кейинги ўринлардан Лионель Месси ҳамда Златан Ибрагимович жой олди.

Топ-10 эса қуйидагича:

1. Криштиану Роналду – 498 та гол;

2. Лионель Месси – 487;

3. Златан Ибрагимович – 392;

4. Луис Суарес – 364;

5. Роберт Левандовски – 357;

6. Николас Муньос – 328;

7. Александар Журич – 304;

8. Хосе Альфредо Кастильо – 289;

9. Али Ашфақ – 288;

10. Мартин Камбуров – 287.

Шу билан бирга рейтингда ўзбекистонлик икки футболчи ҳам бор ва улар 200+ гол урган 89 футболчидан пастроқда жойлашишган. “Темирйўлчи”, “Машъал”, “Насаф”, “Нефтчи”, “Бунёдкор”, “Андижон” ва “Истиқлол” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган Анвар Бердиев XXI асрда 164 та гол урган ва у бу борада Руд Ван Нистельрой (159 гол), Алессандро дель Пьеро (152) каби футболчилардан юқорироқда турибди. Шунингдек, Бердиев ХХ асрда миллий чемпионатда 61 та гол ургани кўрсатилган.

Бундан ташқари, тўпурарлар қаторида Зафар Холмуродовнинг номи ҳам бор. Ўзбекистон МТЖ собиқ аъзоси “Ҳисор, “Насаф”, “Машъал”, “Динамо”, “Хоразм”, “Олмалиқ” каби жамоаларда тўп тепган. У 21 асрда 151 та, ўтган асрда эса 49 та гол урган, умумий голлари сони 200 талиги кўрсатилган.

Маълумот ўрнида, Анвар Бердиев Ўзбекистон чемпионатида 505 ўйинда қатнашиб, умумий 225 та гол урган ва у бу борада рекордчи ҳисобланади. Зафар Холмуродов 200 та гол билан кейинги ўринда бўлса, кучли учликка Шуҳрат Мирхолдиршоев якун ясаган – 194 та гол.

IFFHS. Ўзбекистоннинг уч клуби 2022 йилги рейтингдан ўрин олди. “Барса” 20-ўринда, Роналдунинг жамоаси эса топ-500'да ҳам йўқ

Автор : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика