"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди
22 ноя 11:40
Новости
"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди
Юлдузли ўйинчилар, хусусан, Лионель Месси ва Криштиану Роналдунинг кетиши билан Испания лигаси ўз қийматини йўқотди, Ла Лига президенти Хавьер Тебас бундан афсусланишини билдирди.
Аммо у бошқа лигаларни танқид қилишни ҳам унутмади.
Тебас юлдуз ўйинчиларни сотиб олиш Саудия Арабистони Про Лигасининг ўсишига ёрдам бермаганини айтди.
"Мен Месси, Криштиану, Моуринью, Гвардиола — уларнинг барчасини афзал кўраман... Бироқ бу барқарор ўсишнинг калити эмас. Ўйинчилар келиб-кетишади, улуғлик эса клублар ва кучли лига билан белгиланади. Саудия Арабистони лигасига қаранг — уларда кўплаб юлдузлар бор, лекин улар кучайиб қолгани йўқ", – деди Тебас.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Комментарии