Шармандали мағлубиятдан сўнг Аморим нималар деди?
25 ноя 2025 10:12
Новости
Шармандали мағлубиятдан сўнг Аморим нималар деди?
МЮ бош мураббийи Рубен Аморим кечаги мағлубият ҳақида гапирди.
"Улар тўлиқ таркиб билан ҳам, ўн киши билан ҳам кучлироқ кўринди. Биз керакли даражада ўйнамаётганимизни пайқадим. Улар ҳақиқатан ҳам ғалабага ҳақли эдилар.
Рақиб футболчисининг майдондан четлатилиши бизнинг фойдамизга ишлаши керак эди. Улар ўн киши билан ўйнаса, ҳужум зонасида уларга биз босим ўтказишимиз керак эди.
Бу орқага қадам каби туюладими? Ҳа, айниқса, биз қандай ҳаракат қилганимиз билан солиштирганда. Натижа ҳақида ўйламаслигимиз керак. Натижа ҳақиқатдан ҳам жуда ёмон, лекин мени ўйин давомидаги футболчиларнинг майдондаги ҳолати кўпроқ ташвишга солмоқда. Бугун ҳамма бор кучи билан ўйнаши керак эди.
Эртага машғулотимиз бор ва барча масалаларни муҳокама қиламиз", - деди Аморим.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Комментарии