RU

Последние новости

09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  1 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  7 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  10 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  7 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  4 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  3 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  11 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  20 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  3 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1

Олий лига 5-тур якунлари: турнир жадвали, тўпурарлар пойгаси, рамзий жамоа Новости

Олий лига 5-тур якунлари: турнир жадвали, тўпурарлар пойгаси, рамзий жамоа

Футзал федерацияси матбуот хизмати рақамларни тақдим этди.

Мамлакат миллий чемпионати — Олий лиганинг бешинчи тур сўнги кунги баҳсларидан сўнг мусобақа жадвалида юзага келган вазият билан танишинг.



Олий лига, 5-тур якунлари: голлар, очколар, рақамлар…

5-турда жамоалар 18 та учрашув ўтказишди. Мазкур учрашувларда дарвозаларга 121 та гол киритилди. Ўртача ҳар битта учрашувда мухлислар 6,72 тадан гол кўришди. Сермаҳсуллик борасида бу тур аввалгиларига қараганда бироз пастроқ бўлди. Қиёслаш учун энг сермаҳсули бўлган 4-турда ишқибозлар ҳар битта ўйинда ўртача 7,25 тадан гол кўришганди.

5-турда фақат битта жамоа – СҚБ юз фоизлик натижа билан тугатди: учта ўйин, учта ғалаба.

Яна учта жамоа турни мағлубияциз ўтказди: “Насаф”, “Динамо” ва “Локомотив” – 2 тадан ғалаба, 1 тадан дуранг.

 5-турда учта жамоа – “Максам-Чирчиқ”, “Қизилқум” ва “Сурхон” биронта ҳам очко жамғара олишмади – 3 тадан мағлубият.

Турнинг энг сермаҳсул жамоаси – СҚБ бўлди – 20 та гол. Кейинги поғоналардаги БМБ да 14 та, “Локомотив” да 13 та гол бор;

Турда энг кўп гол ўтказиб юборган жамоалар: “Қизилқум” – 18 та, “Максам-Чирчиқ” – 15 та, “Нефтчи” – 14 та гол;

Турда энг кам гол ўтказган жамоа БМБ бўлди – 3 та. СҚБ эса ўз дарвозасидан 6 тадан тўп олиб чиқди, ОКМК ва “Оил Стар” 8 тадан тўп  ўтказиб юборишди;

Энг кам гол урган жамоа – “Максам-Чиқчиқ” бўлди – 3 та гол;

Энг йирик ҳисоблар “Қизилқум” – СҚБ – 2:9, БМБ – “Максам-Чирчиқ” – 8:0, “Нефтчи” – СҚБ – 1:7 учрашувларида қайд этилди;

Энг сермаҳсул ўйинлар: “Қизилқум” – СҚБ – 2:9, “Сурхон” – “Насаф” – 4:6, “Локомотив” – “Бунёдкор” – 5:5;

Энг кам гол урилган ўйинлар: “Оил Стар” – БМБ – 2:1, “Максам-Чирчиқ” – “Локомотив” – 0:3, “Сурхон” – “Динамо” – 0:3;


Тўпурарлар пойгасида Элбек Тўлқинов ҳамон пешқадам

Мамлакат миллий чемпионати – Олий лига баҳсларининг тўпурарлар пойгасида ҳам рақобат жиддий кечмоқда. 

Биринчи давра тўпурари –  “Оил Стар” ҳужумчиси Элбек Тўлқинов иккинчи давранинг илк туридан кейин ҳам етакчилик мавқеини сақлаб қолди – 20 та гол. Унинг энг яқин таъқибчиси – “БМБ ПФC” ҳужумчиси Музаффар Ахаджонов пешқадамдан учта голга ортда қолмоқда. 

Жиззахликларнинг яна бир “таран” ҳужумчиси Оливеира де Жесус Соуза Ҳебберт – Болт ҳисобада 14 та гол бор ва у учинчи поғонадан жой олган. 

Кейинг ўринларда 11 тадан гол урган Ихтиёр Ропиев ("Насаф"), Хусанхон Ғаниев (“Бунёдкор”) ва Жозе Греcорио Пахаро Симанкас (СҚБ) лар боришмоқда.


5-турнинг рамзий терма жамоаси

Ўзбекистон футзал федерацияси матбуот хизмати Қарши шаҳрида бўлиб ўтган турни атрофлича ёритган оммавий ахборот воситалари вакиллари, “Геолог” спорт мажмуасида тур учрашувларини бевосита кузатиб борган футзал фахрийлари ҳамда мутахассислари фикрини умумлаштириб, 5-тур Рамзий терма жамоасини тузди.

5-тур Рамзий терма жамоаси қуйидаги кўринишни олди:

Равшан Элибоев (СҚБ) 

Дониёр Аманбаев (“Насаф”) 

Хусанхон Ғаниев (“Бунёдкор”) 

Алех Диас да Силва (БМБ) 

Бурхониддин Содиқов (“Локомотив”)

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика