RU

Последние новости

07:40Хебай собиқ жамоасига қарши ўйин ҳамда кам гол ураётганининг сабаби ҳақида гапирди  0 07:15Пролига. Бугун Олмалиқда ўйин бор  0 02:02Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади"  3 01:50Жавоҳир Сиддиқов: "Насаф" доимий соврин ютмоқда, бу ҳам ёқимли ҳолат"  2 01:32Илҳом Абдуғаниев: "Биргина пенальти барчасини ҳал қилди"  3 01:10Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"  9 00:42Усмонали Исмоналиев: "Иккинчи бўлимда ҳакамлар қандай ишлаганини тушунмадик. Пенальти йўқ эди"  24 00:27Рўзиқул Бердиев: "Биз Суперкубок ва Кубокда хет-трик қилибмиз-ку. Роналду катта эҳтимол билан бизни сотиб олса керак, биз уни эмас"  5 00:14Расман: "Барселона" ва Ямал шартномани узайтирди  3 23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  1 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  1 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  7 22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  12 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  8 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  1

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси иккинчи ўйинда Беларусни мағлуб этди Новости

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси иккинчи ўйинда Беларусни мағлуб этди

Минскда навбатдаги йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 27 июнь куни Беларусга қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ушбу ўйинни ғалаба билан якунлади. Асад Собиржонов ҳамда Абубакр Мўйдинов киритган голларга Беларусь ўсмирлари бир гол билан жавоб қайтара олишди — 2-1.

25 июнь куни Ўзбекистон ҳамда Беларусь ўсмирлар терма жамоалари ўртасидаги дастлабки ўйин бўлиб ўтган эди ва унда Олимхўжаев шогирдлари 1-2 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 5 сентябрь — 2 октябрь саналари давомида Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатига финал босқичига ташланган қуръа натижасига кўра КХДР, Таиланд ҳамда Яман жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Олимхўжаев шогирдлари турнирни 17 сентябрь куни Таиландга қарши ўйин билан бошлайди. 20 сентябрда Яман ва 23 сентябрь куни эса КХДРга қарши майдонга тушади.

Ўртоқлик учрашуви.

25.06.2016, Минск

Беларусь U-16 - Ўзбекистон U-16 1:2

Ўзбекистон голлари:
А. Собиржонов, А. Мўйдинов

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси таркиби: Х. Жўраев, М. Намозов, И. Холдоров, А. Мўйдинов, М. Абдуллаев, О. Ўрунов, Г. Азизхўжаев, Д. Абдуманнопов, А. Собиржонов, Р. Йўлдошев, Ш. Неъматов
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика