RU

Последние новости

21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  194 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  5 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  0 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  12 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  49 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  1 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  1 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3 16:48Трент "Ливерпул"дан "Реал"га ўтиши ҳақида: "Ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири"  5 16:20"Ноттингем Форест" ҳужумчиси Саудия Арабистони жамоасига ўтадими?  0 15:4282 ёшли дарвозабон яна футболга қайтмоқчи  6 15:13Месси Аргентина билан Эквадорга қарши ўйинга бормайди  5

Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финалига қуръа ташлаш маросими жонли кўрсатилади Новости

Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финалига қуръа ташлаш маросими жонли кўрсатилади

Формати ўзгартирилган Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими “Спорт” телеканалида жонли намойиш этилади.

Маросим 18 апрель куни соат 20:00 да бошланади.

Нега айнан 18 апрель?


Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал учрашувлари 15-16 апрель кунлари бўлиб ўтади. Улардаги жуфтликлар, ўйинлар куни ва вақтини мазкур ҳавола ёрдамида билиб олиш мумкин.

16 апрель куни Қаршининг “Насаф” клуби Чемпионлар Лигаси доирасида “Ал-Васл” (БАА) меҳмони бўлади. Тошкентнинг “Локомотив” клуби эса 17 апрель куни ўз майдонида Эроннинг “Зоб Оҳан” клубини қабул қилади.

Ўзбекистон Суперлигасининг 7-тур беллашувлари 19 апрель куни старт олади ва 21 апрелга қадар давом этади. ПФЛ ва “Спорт” ўзаро келишиб, ўртада бўш қолаётган 18 апрелни қуръа маросими учун танлаб олди.

Бу нима беради?

1/8 финалдан бошлаб мусобақага “Локомотив”, “Насаф”, “Пахтакор” ва “Бунёдкор” клублари ҳам қўшилади. Қуръа маросимининг жонли эфирга узатилиши футбол мухлисларининг қизиқишига сабаб бўлиши катта эҳтимол. Қолаверса, ундаги шаффофлик Ўзбекистон Кубогида иштирок этаётган клубларга мотивация ўрнида хизмат қилиши мумкин.

Эски форматда жамоалар ўзларининг эҳтимолий бўлажак рақиблари ҳақида билиб турган бўлса, эндиликда бунга йўл қўйилмайди. Бунда барча жамоа бир хил мақомда бўлиб, исталган бошқа клубга рақиб бўлиб қолиши эҳтимолини кутади.

Ҳозиргача...


Ўтган вақт давомида мақоми жиҳатдан 1/32 финалга тенг бўлган ўйинлар ўтказилди. Унга кўра, “Ифтихор” ҳамда “Шердор” клублари 1/16 финал чиптасига эга чиқишди. 15-16 апрель кунлари бўлиб ўтадиган 1/16 финал босқичи фақатгина битта ўйиндан иборатдир. Ғолибни 120 дақиқа давомида аниқлашнинг иложи бўлмаса, пенальтилар сериясига мурожаат қилинади. Мазкур босқичда қайси жамоа ўз уйида ҳаракат қилишини қуръа белгилаб берган. Мазкур қоида ярим финалгача ўз кучида қолади.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика