Оуэн ЕЧЛда "Манчестер Сити"га рақобатчи бўладиган жамоани айтди
25 окт 2023 16:10
Новости
Оуэн ЕЧЛда "Манчестер Сити"га рақобатчи бўладиган жамоани айтди
Англиялик футболчи битта клубни ажратиб кўрсатди.
"Ливерпуль", "Нюкасл" ва "Реал" клублари собиқ футболчиси Майкл Оуэн Чемпионлар Лигасида "Манчестер Сити"га қайси жамоа рақобат туғдиришини айтиб ўтди.
"Менимча, "Арсенал" ўз имкониятлари ва ҳафтадан ҳафтага кучайиб бораётгани жиҳатидан "Манчестер Сити"нинг Чемпионлар Лигасидаги энг асосий рақибларидан бири. Улар жуда яхши ўйнашмоқда", – деди Оуэн.
"Арсенал" ва "Манчестер Сити" Чемпионлар Лигасида ўз гуруҳларида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Шу билан бирга, "шаҳарликлар"да 1 та ўйин кам. Пеп Гвардиола шогирдлари мусобақадаги навбатдаги ўйинини 25 октябрь куни сафарда "Янг Бойз"га қарши олиб боради.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии