RU

Последние новости

11:32"Реал" ва "Барселона" "Челси" форвардига даъвогарлик қилмоқда  0 10:54Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда  1 10:42ПСЖ футболчисини "Галатасарой"га таклиф қилди  0 10:07"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига 70 миллион евро таклиф қилди  0 09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  1 09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  2 08:04Суперлига. Бугун 16-тур якунланади  2 07:35Лионель Месси жароҳат олди  1 07:05Суперлига. "Бунёдкор" ва "Насаф" сафарда ғалаба қозонди, "Навбаҳор" эса "Динамо" билан дуранг ўйнади  0 06:30Сергей Лушчан: "Омадимиз келиб мағлубиятдан қутулиб қолдик. Жамоанинг 40% йиғиннинг сўнгги кунларида сафимизга келиб қўшилди"  2 03:00Вадим Абрамов: "Агар ўйин натижасини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб қўйганимизда бундай савол бермаган бўлардингиз"  3 00:26Манише Феликс ҳақида: "Футбол лойиҳаси бўлиб қолди. Шундай клубларда имкониятлар, аммо у ишлашни хоҳламайди"  3 00:06"Интер" ва Нкункунинг агентлари трансфер шартларини муҳокама қилишмоқда  0 23:41Иван Бошкович: "Бугун нимадир ўхшамади"  0

Осиё Кубоги-2019. Рақибимиз Туркманистон нима учун ФИФА кунларидан фойдаланмаяпти? Новости

Осиё Кубоги-2019. Рақибимиз Туркманистон нима учун ФИФА кунларидан фойдаланмаяпти?

2019 йил январь ойида БАА мамлакатида Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси F гуруҳида Япония, Уммон ва Туркманистон билан тўқнаш келади.

Кеча Ўзбекистон терма жамоаси Сурия билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. 11 сентябрда вакилларимиз Эрон билан куч синашишади. Япония ва Уммон ҳам сентябрь ойидаги ФИФА кунларида ўртоқли ўйинларида иштирок этишади.

Бироқ негадир қўшниларимиз ФИФА кунларида йиғилишмади. Биз бунга ойдинлик киритиш мақсадида Туркманистон футбол Федерациясига мурожаат қилдик.

Федерация вакили Оразгельди Гельдиев Туркманистон терма жамоаси нима учун сентябрь ойида йиғин ўтказмаётганига изоҳ берди.

"Олтин Аср" Туркманистон терма жамоасининг базавий клуби эканлигидан хабарингиз бўлса керак. Шу боис айни пайтда терма жамоа йиғин ташкил қилмади. "Олтин Аср" бугунги кунда ОФК кубоги интерзонал финали доирасидаги "Апрель 25" (КХДР) клуби билан ўйинга тайёргарлик кўрмоқда", - дейди Оразгельди Гельдиев.



22 ва 29 август кунлари "Олтин Аср" ОФК кубоги интерзонал ярим финали доирасида Ҳиндистоннинг "Бенгалуру" клуби билан ўйинлар ўтказди. Илк учрашувда Туркманистон клуби сафарда 3:2 ҳисобида, жавоб ўйинида ўз уйида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Апрель 25" билан интерзонал финалнинг дастлабки ўйини 19 сентябрь куни КХДРда бўлиб ўтади. Жавоб баҳси 3 октябрь куни Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтади.

Эътиборлиси Туркманистон терма жамоаси устози Язгули Хожагелдиев айни пайтда "Олтин Аср"да ҳам бош мураббий ҳисобланади.


ОФК кубоги-2018.
Интерзонал ярим финал. Жавоб ўйини
"Олтин Аср" - "Бегалуру" 2:0
Голлар: 
Алтимурат Аннадурдиев 50, Воҳит Оразсахедов 58.
"Олтин Аср": Мамед Оразмуҳамедов, Зафар Бобожонов, Шоҳрат Суюнов, Мекан Сапаров, Алтимурат Аннадурдиев, Селим Нурмурадов (Михаил Титов, 69), Сердар Аннаоразов, Ресул Хожаев, Мекан Ашров (Бегмурат Байов, 76), Сердар Гелдиев (Велмурат Баллаков, 90+2), Воҳит Оразсахедов

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика