RU

Последние новости

15:16Суперлига. ОКМК - "Олимпик": Асосий таркиблар маълум  0 15:15ОФК Чемпионлар лигаси-2. 4-турдан сўнг ғарбий минтақадаги ҳолат  1 14:54ОФК Чемпионлар Лигаси-2. "Чонбук Моторс" - "Селангор": Умар Эшмуродов асосий таркибда  0 14:44"Бетис" "Барселона" ҳимоячисига қизиқмоқда  1 14:19"Локомотив" сўнгги бор Самарқандда "Динамо"ни қачон ютган?  0 13:56"Барселона" XX асрда қайд этган ажойиб бир натижасини яхшилади   1 13:27Артета: "Футболчиларим билан фахрланаман"  1 12:25"Олимпик" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин   2 12:18U-20 Осиё кубогига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан ўйнайди  15 12:04U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистонга аввалги мусобақаларда гуруҳда қайси терма жамоалар рақиб бўлган?  3 11:51Луис Энрике: "Натижа адолатли бўлмади. Биз "Атлетико"дан кучлироқ эдик"  4 11:30Катанец нега айнан Адҳамзодани чақирди?  33 11:10Ришарлисон жароҳат сабаб "Тоттенхэм"нинг бўлажак ўйинларини ўтказиб юборади  0 10:45"Манчестер Сити" захира дарвозабони Ортега илк бор Германия термасидан чақирув олди  1 10:24Суперлига. Абрамов бугун собиқ жамоасига қарши, "Олимпик" Олмалиқда меҳмон   0

Осиё чемпионати (U-22) олдидан. Сардор Рашидов: "Биринчи ўйиндаги натижа финалдек муҳим" Новости

Осиё чемпионати (U-22) олдидан. Сардор Рашидов: "Биринчи ўйиндаги натижа финалдек муҳим"

Уммонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати (U-22) олдидан терма жамоамиз аъзолари сайтимиз учун ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биздан мухлислар чемпионликни кутмоқда ва биз шунга эришишимиз керак. Бизга билдирилган ишончни оқлаш учун сўнгги сониягача ва охиригача курашамиз. Барчамизда мақсад битта ва қўлга киритишимиз керак бўлган барчасига эга чиқмоқчимиз" - дея айтиб ўтади Сардор Рашидов.

- Терма жамоамизнинг рақиблари  ва бизни имкониятни қандай баҳолар эдингиз?
- Гуруҳимиз бошқа барча гуруҳларга қараганда кучлироқ. Биз Хитой ва Ироқ жамоаларини ўрганиб чиққанда шунга амин бўлдик. Жамоалар ҳақида етарлича маълумотлар олдик. Бизнинг терма жамоа гуруҳдаги ҳеч қайси термадан кучсиз эмас. Бутун чемпионат бўйича оладиган бўлсак Эрон, Япония жамоалари яхши шаклланган жамоалардан ҳисобланади. Имконият ҳаммада тенг.

- Сиз ушбу чемпионатдан нималарни кутмоқдасиз?
- Ўзим учун биринчи навбатда халқаро майдондаги биринчи медалларга эга чиқишни. Бунинг учун албатта терма жамоамиз ғалабалар қозониши керак. Шу боис ҳамжиҳатлик энг асосий жиҳатлардан бири. Албатта биринчи ўйиндаги натижа биз учун финалдек муҳим. Руҳиятни кўтариш учун ҳам фақат ғалаба керак.

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика