RU

Последние новости

20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  2 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  0 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  14 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  21 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  126

"Олтин тўп-2013" топшириш маросими якунланди Новости

"Олтин тўп-2013" топшириш маросими якунланди

Бугун Цюрих шаҳрида 2013 йилги "Олтин тўп" топшириш маросими бўлиб ўтди.
Маросим тафсилотлари билан мана шу саҳифада танишиб боришингиз мумкин бўлди. 

Саҳифа тагида маросим олди фотолар бериб борилмоқда.

Диққат 2013 йилги рамзий терма жамоаси эълон қилинди:
Мануэл Нойер, Филип Лам, Серхио Рамос, Тиаго Силва, Даниел Алвес, Хави, Франк Рибери, Андрес Иньеста, Криштиану Роналду, Златан Ибрагимович, Лионель Месси.

ФИФА президенти Зепп Блаттер нутқ сўзламоқда. 2013 йилги ФИФА президенти соврини собиқ Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Жак Рогега топширилди.

Саҳнага бразилиялик фотомодел Адриана Лима, ФИФА бош котиби Жером Вальке, ЖЧ-2014 ташкилий қўмитаси вакили Роналдо, Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар таклиф этилди. Бошловчилар уларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.

2013 йил аёллар футболидаги энг яхши мураббийи деб Германия терма жамоаси бош мураббийи Силвия Найт топилди. Унга Рафль Келлерман ва Пия Сундхаги рақобатчилик қилганди.

2013 йилнинг энг яхши мураббий деб кутилганидек "Бавария" собиқ устози Юпп Хайнкес тан олинди. Унга Алекс Фергюсон ва Юрген Клопп рақиблик қилишганди.

Пеле, Амрилдо ва Кафу саҳнага таклиф этилишди. Уларнинг барчаси Бразилия сафида турли йилларда Жаҳон чемпиони бўлишган.

ФИФА 2013 йилги "Fair Play" соврини Афғонистон Футбол Федерациясига топширилди. Ушбу давлат Футбол Федерацияси президенти Керамуддин Карим совринни қабул қилиб қолди. Эслатиб ўтамиз, 2012 йил бу совринни ЎФФ қўлга киритганди.

Навбат "Ференц Пушкаш" номидаги йилнинг энг чиройли голига етиб келди. Уни Венгрия бош вазири Виктор Орбан ва Бразилия терма жамоаси посбони Жулио Сезар Швеция терма жамоаси ва ПСЖ клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимовичга топширишди.

ФИФА президенти ҳамда "France Football" бош муҳаррири Пелега "Олтин тўп"ни топширди. Бу соврин унга футбол олдидаги хизматлари учун берилди.

Аёллар ўртасида германиялик Надин Ангерер 2013 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Унга совринни Зепп Блаттер ва Миа Хамм топширди. Ангерерга Марта ва Абби Вамбах рақобатчилик қилишди.

2013 йилги "Олтин тўп" Криштиану Роналдуга топширилди! Футболчи ҳаяжондан қувонч кўз ёшларини яшира олмади. 

Шу билан маросим якунланди. Сиз билан икки соат давомида Нарзулла Сайдуллаев бирга бўлди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика