RU

Последние новости

01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  2 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  30 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  6 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  4 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  34 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   19 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  7

Олий лига. 13-тур рамзий терма жамоаси Новости

Олий лига. 13-тур рамзий терма жамоаси

Куни кеча олий лигада 13-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатга кўра тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.

Дарвозабон
Суҳробжон Султонов ("Металлург")


Дарвозага "Металлург" клуби посбони Суҳробжон Султоновни танладик. Ушбу посбон кеча "Навбаҳор" билан баҳсда ажойиб ҳаракат қилди. "Лочинлар" устози Александр Волков таъбири билан айтганда "мўжизалар яратди".



Ҳимоячилар
Элёр Орифов ("Сўғдиёна")
Алишер Саматов ("Нефтчи")
Евгений Гоголь ("Олмалиқ")
Умар Эшмуродов ("Шўртан")

"Сўғдиёна" вакили Элёр Орифов "Бухоро" билан учрашувда фаол бўлди. Жиззах клуби ўз майдонида кучли рақиб билан 0:0 ўйнади. Орифов шерикларига ўрнак бўлди.

"Нефтчи" ҳимоячиси Алишер Саматов Қаршининг "Насаф" клуби билан баҳсда ўз қанотида яхши ҳаракат қилди. Бундан ташқари айнан унинг пасидан сўнг Мурод Бобожонов гол уришга эришди.

"Олмалиқ" ўз майдонида "Обод"ни мағлуб этди. Шу куни майдон эгалари сафида Евгений Гоголь бошқалардан кўра яхши ўйнади. Бош мураббий Игорь Шквирин ўйиндан кейин россиялик легионерни алоҳида таъкидлаб ўтди.

"Шўртан" сенсацион тарзда "Пахтакор"ни таслим қилган баҳсда мезбонлар таркибида Умар Эшмуродов фаол ҳаракат қилди. Ўтган турда гол урган ҳимоячи "шерлар"га ҳужум қилишларига деярли имконият қолдирмади. 


 
Ярим ҳимоячилар
Руслан Мелзиддинов ("Бухоро")
Жамшид Ҳасанов ("Машъал")
Достонбек Ҳамдамов ("Бунёдкор")

"Бухоро" бу турда сафарда "Сўғдиёна" билан ўйнади. Ҳисоб очилмаган баҳсда меҳмонлар ярим ҳимоячиси Руслан Мелзиддинов яхши ҳаракат қилди.

"Машъал" Муборакда "Қўқон-1912" устидан ғалаба қозонди. Шу куни майдон эгалари вакили Жамшид Ҳасанов яхши ўйнади. Айнан у баҳсдаги биринчи голга муаллифлик қилди. Қолган дақиқаларда ҳам фаол ҳаракат қилган Ҳасанов рамзий терма жамоага киритилди.

"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов "Андижон" билан учрашувда дастлаб Шакер Зуагига голли пас оширди, кейин ўзи рақиб дарвозасига тўп киритди. 



Ҳужумчилар
Зафар Полвонов ("Шўртан")
Бобур Абдухолиқов ("Насаф")
Зоҳид Абдуллаев ("Металлург")


Тур қаҳрамони "Шўртан" клуби ҳужумчиси Зафар Полвонов "Пахтакор" билан баҳсда 3та гол уришга эришди. Ҳужумчи кетма-кет тўртинчи ўйинда тўп киритди.

"Насаф"нинг ёш ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов "Нефтчи" билан ўйиннинг 1-дақиқасидаёқ гол урди. Бундан ташқари бир неча вазиятда хавфли ҳужум ташкил қилди.

"Металлург" тўпурари Зоҳид Абдуллаевнинг урган голи Бекобод клубига тарихий ғалабани келтирди. Жамоа кеча ўз тарихида Намангандан илк бор ғалабага эришиб қайтди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика