RU

Последние новости

19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  1 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  2 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  1 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  2 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  5 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  9 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  5 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  10 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  14 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  24 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  11 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0

Оливер Кан: "Юлиан билан шартнома имзолаётганда у билан узоқ вақт ишлаймиз деб ўйлагандик" Новости

Оливер Кан: "Юлиан билан шартнома имзолаётганда у билан узоқ вақт ишлаймиз деб ўйлагандик"

"Бавария" клуби бошқарув раиси Оливер Кан 2021 йилда Юлиан Нагельсманн билан шартнома имзоланган вақтни ёдга олди.

"2021 йилда Юлиан билан шартнома имзолаётган вақтимизда у билан узоқ вақт ишлашимизга ишончимиз комил эди ва бу биз учун асосий мақсадга айланаётганди. Юлиан муваффақиятли ва чиройли футбол намойиш қилгани билан диққатимизни тортганди. Бироқ ҳозир биз шундай тушунчага келдикки, ўтган йилги чемпионлик ва таркибнинг сифатига қарамасдан барчаси пастроқ даражададек.

Жаҳон чемпионатидан кейин биз унчалик чиройли бўлмаган ўйин кўрсатдик ва муваффақият ҳам пастроқ бўлди. Натижалардаги сезиларли пасайиш нафақат мавсумий мақсадларимизни, балки, ундан кейин режаларни ҳам сўроқ остига қўйди. Айнан шу сабабли реакция қилишни лозим топдик. Ўзим ва клуб номидан Юлиан ва унинг мураббийлар жамоасига уларнинг келгуси фаолиятига омад тилаймиз", - деди Кан.

Бунга ўз навбатида "Бавария" спорт директори Хасан Салихамиджич ҳам ўз фикрларини билдирди: "Ушбу лавозимга келганимдан буён қабул қилинган энг қийин қарор бўлди. Илк кунларданоқ Юлиан билан очиқ, ишончли ва дўстона муносабатларни ўрнатганман. Юлиан билан хайрлашиш осон бўлмади. Аммо жамоанинг январь ойидан кейинги ўйинлари ва натижаларини чуқур тахлил қилиб, Юлиан билан хайрлашиш қарорини биргаликда чиқардик. Унинг "Бавария" учун меҳнатидан мамнунман ва доимо энг яхши тилакларни тилайман".

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика