RU

Последние новости

21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   0 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  3 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  4 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  3 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  3 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  14 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  25 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  27 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  50 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10

"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради Новости

"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради

Кеча Ўзбекистон Суперлигаси доирасида бўлиб ўтган "Динамо" – "Насаф" учрашуви (2:2) атрофида юзага келган нохуш ҳолат юзасидан "Насаф" футбол клуби қуйидагиларни маълум қилди.

"Айни вақтда меҳнат таътилида бўлган матбуот хизмати ходими Сарвар Бобоназаров мазкур учрашувда на бевосита, на билвосита иштирок этган ва хизмат вазифасини бажарган. Бироқ у ўзининг Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида кечаги учрашув юзасидан "Андижон" ҳамда "Динамо" жамоалари мухлислари шаънига нисбатан номақбул ифодаларни ишлатган.

Таъкидлаш лозимки, мазкур шахсий фикрлар "Насаф" футбол клуби позициясини акс эттирмайди ва клуб ҳар қандай кўринишдаги ҳақорат ва камситишларни қоралайди. Ушбу ҳолат юзасидан танқидий йиғилиш ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди ва клуб одоб-ахлоқ қоидаларини қўпол равишда бузганлиги сабабли Сарвар Бобоназаров билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

"Насаф" футбол клуби ҳар доим барча ўзбек клубларига, шу жумладан, Самарқанд ва Андижон жамоалари вакиллари ва мухлисларига нисбатан чуқур ҳурмат ва дўстона муносабатда бўлиб келган ҳамда бу тамойилга қатъий амал қилишда давом этади.

Юзага келган ноқулай вазият учун жамоатчиликдан узр сўраймиз", – дейилади баёнотда.

Аввалроқ "Динамо" ва "Андижон" клублари воқеа юзасидан баёнот эълон қилган эди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика