UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39Гашек АҚШни Жаҳон чемпионатидан маҳрум этишга чақирди  0 17:10Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичида иштирокчилар саватларга ажратилади  0 16:48"Арсенал" собиқ ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га ўтди  0 16:21Рафинья: "Агар Флик келмаганида, мен "Барса"дан кетган бўлардим. У ҳаммасини ўзгартирди"  4 15:53Расман: Балотелли "Ал Иттифоқ" билан шартнома имзолади  4 15:25Салоҳ: "Миср терма жамоасидаги шерикларим билан бирга ўйнаш имкониятидан жуда бахтиёрман"  0 14:58"Динамо" назорат баҳсида "Хоразм" устидан ғалабага эришди  7 14:36Хаби Алонcони "Реал"да нималар кутаётгани маълум бўлди  6 14:09"Ливерпуль" футболчисини мавсум охиригача йўқотди  5 13:42МЮ Англия Кубогидан чиқиб кетди, "Интер" ва "Наполи" муроса кўчасини танлади, Эндрик Францияда ғалаба голидан бошлади  1 13:15Бугунги ўйинлар: Роналду "Ал Насср" билан "Ал Ҳилол" майдонида, "Ювентус" ҳамда "Ливерпуль" эса уйда ва бошқалар  0 12:50"Арсенал" ён чизиқдан тўп ташлаш бўйича машҳур мураббийни таклиф қилди  4 12:22Палмер Бруну Фернандешга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрилмоқда  5 11:55Рейндерс кўприк тагида ташлаб кетилган чақалоқни боқиб олди  6 11:23Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Кубогининг навбатдаги ўйинида ишлайди  0

"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди Янгиликлар

"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди

"Динамо" футбол клуби Қаршининг "Насаф" жамоаси матбуот хизмати ходими, клуб расмийси Сарвар Бобоназаровнинг ижтимоий тармоқлар орқали рақиб жамоа ва бутун вилоят шаънига билдирган ҳақоратли фикрлари бўйича "Насаф"дан расмий тушунтириш сўради.

"Хусусан, Суперлига 15-тури доирасидаги "Динамо" ва "Насаф" (2:2) ўртасидаги учрашувдан кейин Қарши клуби матбуот хизмати вакили Сарвар Ўктамзода (Бобоназаров) X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Самарқанддаги ўйинда VAR техникаси Жиззахдан етиб келмагани сабабли мезбон клуб сифатида Самарқанд жамоасини ҳақоратлаган. Айниқса, унинг самарқандликларни таҳқирловчи ҳақорати турли ижтимоий тармоқлар, гуруҳларда кескин муҳокамага сабаб бўлмоқда. 

"Насаф" матбуот хизмати вакили, Қаршидаги "Марказий" стадиони сухандони саналмиш Сарвар Ўктамзода (Бобоназаров) томонидан мухлислар ўртасида адоватни қўзғовчи, кескинликка сабаб бўлаётган билдирилган фикрлар бўйича "Динамо" "Насаф" клубидан расмий тушунтириш сўрайди. Клуб бу борада қатъий чора кўришни талаб қилади. 

Шунингдек, "Насаф" матбуот хизмати вакили Сарвар Ўктамзода бўйича тегишли идораларга мурожаат қилиш бўйича иш олиб борилаётганини маълум қилади. Бундай хатти-ҳаракатлар клублар ўртасидаги муносабат совуқлашиши, мухлислар ўртасидаги ёмон оқибатларни келтириб чиқариши мумкинлигини унутмаслик шарт", – дейилади хабарда.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика