UZ

Сўнгги янгиликлар

20:04"Андижон" назорат баҳсида Туркия жамоаси дарвозасига 3 та тўп йўллади  0 19:39"Ғазалкент" клуби Лига аъзоси бўлиш учун ариза топширди  0 19:25Туркия Кубоги. "Истанбул Башакшеҳир" "Болуспор"дан устун келди, Файзуллаевдан голли пас!  3 18:58Отабек Боймуродов: "Мен Мануэль Нойернинг ўйинини кузатишни яхши кўраман"  3 18:26U-23 Осиё Кубоги. Эрон Ливанга мағлуб бўлиб, гуруҳда охирги ўринни олди  19 18:26U-23 Осиё Кубоги. Математикага ўрин қолмади: Ўзбекистон Кореяни ютиб, кейинги босқичга чиқди  126 17:58Расман: Канселу "Барселона"га қайтди  5 17:06"Сурхон" тез орада Туркия йиғинига жўнайди  1 16:37"Андижон" билан хайрлашган ҳужумчи "Сўғдиёна"га ўтди  2 16:05"Бавария" ҳимоячи учун курашда "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити"га жиддий рақобат кўрсатмоқда  2 15:36Эронда вазият кескин: АҚШ ўз фуқароларини мамлакатдан чиқиб кетишга чақирди. Ўзбекистонлик футболчилар тақдири қандай кечади?  21 15:19Росеньор: "Челси"да олти йил, ҳатто ундан ҳам кўпроқ ишлашни истайман, лекин..."  2 14:51Расман: "Локомотив" россиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  10 14:25Мундиал тарихи. Ялангоёқ ҳиндларга тақиқ, авиаҳалокат, очилиш ўйинига кечиккан ҳакамлар ҳамда стадиондаги 200 минг кишини йиғлатган финал ҳақида ҳикоя қиламиз  0 14:04Манба: Майкл Кэррик — МЮ янги устози  5

"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда Янгиликлар

"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда

"Андижон" "Насаф" матбуот хизмати вакилининг ҳақоратомуз сўзлари юзасидан баёнот берди.

"Насаф" футбол клуби матбуот хизмати ходими Сарвар Бобоназаров ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали "Андижон" клуби мухлисларига нисбатан асоссиз равишда билдирган ҳақоратомуз сўзлари сабабли воқеликни кескинлантирувчи ҳолатнинг вужудга келишига олиб келмоқда.   

Дарҳол "Андижон" клуби матбуот хизмати бу борада "Насаф" клуби расмийлари – Ботир Қораев ҳамда клуб матбуот котиби Сардор Нуров билан боғланди ҳамда юз берган вазият юзасидан изоҳ сўради.

Ўз навбатида, "Насаф" футбол клуби расмийлари ҳар доим "Андижон" клуби ва унинг мухлисларига ҳурмати чексизлиги, Сарвар Бобоназаров ёзган ҳақоратомуз сўзлар юзасидан клубда ички йиғилиш ўтказилиши ва тегишли жазо қўлланишини маълум қилди.

Афсуски, Сарвар Бобоназаровнинг "Андижон" мухлислари номига бу биринчи ҳақоратомуз сўзлари эмас. Клубнинг расмий вакили бўла туриб бу каби ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиши ўз касби ва профессионалликка мутлақо зид. 

Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб ЎзПФЛдан мазкур вазият юзасидан тегишли чора кўришини сўраймиз!", – дейилади баёнотда.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика