RU

Последние новости

12:22Мбаппе "Реал"ни "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олишга чақирмоқда  1 11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  0 11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  0 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  2 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  1 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  2 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  13 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  2 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  3 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  24 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  15 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0

"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради Новости

"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради

Championat.asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Telegram канали муаллифи) ўз ҳакамлар жамоаси билан "Насаф" дарвозаси томон белгиланган пенальтини таҳлил қилди.

"Мавжуд такрорий вазиятга қараганда, қоидабузарлик жарима майдончаси ташқарисида содир бўландек. Шу билан бирга, ҳакамнинг ишорасидан келиб чиқиб, у аввалига жарима зарбаси белгилади, шундан кейингина қарорини ўзгартирди. Бошқа такрорларни ҳам кўрсак яхши бўларди, албатта.

Ҳакам ноқулай позициядалигини ҳам қайд этиш жоиз. "Динамо" футболчиси майдон марказидаги тўп учун курашда ғолиб бўлганидан сўнг ҳакам жарима майдончаси томон тезлашиши керак эди. Энг яхшиси, эпизодни кўриш учун бироз чапроққа ўтиши лозим эди. Ўзи турган позицида у вазиятни ўйинчилар орқасидан туриб кўрди.

Умуман олганда, бундай пайтларда қўполликни аниқлаш ён ҳакамларнинг иши. Улар бу чизиқни яхши кўришади, бу уларнинг вазифасига киради. Ёмон позицияда турганига қарамай, бош ҳакам қоидабузарликни қайд этди, бироқ унга қўполлик айнан қаерда (жарима майдончаси олдида ёки унинг ичида) эканлигини кўриш жуда қийин. Бу ерда бош ҳакамга ассистент ёрдам бериши керак эди".

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика