RU

Последние новости

13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  0 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  5 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  14 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  39 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1

ОКМК - "Навбаҳор". Битта учрашувда 7та гол урилган оқшомни ёдга оламиз Новости

ОКМК - "Навбаҳор". Битта учрашувда 7та гол урилган оқшомни ёдга оламиз

Бунинг учун футболимизда қизиқарли воқеаларга бой ўтган 2013 йилга қайтишимизга тўғри келади.

ОКМК - "Навбаҳор" жамоалари тарихидаги энг йирик ҳисобли ўйин яъни бунда бир учрашувда дарвозаларга 7та гол урилган. Ҳозиргача ўзаро ўйинларда дарвозаларга бундан кўп тўп киритилмаган. 2013 йилги мавсумнинг 7-турида Олмалиқдаги "Металлург" стадионида ўзаро тўқнаш келишган. Голлар пойгасида якунда "Навбаҳор" 4:3 ҳисобида ғалабани илиб кетган. 

Ўша йили ОКМК мавсумни Игорь Шквирин бошчилигида 5 ўринда тугатганди. "Навбаҳор"ни эса Мустафо Байрамов бош мураббий сифатида бошлаб тушган ва 11 ўрин билан кифояланганди. 

Олий лигада "Бунёдкор" сўнгги чемпионлиги ва кубогини қўлга киритган. Олександр Пишур 19та гол билан тўпурар бўлган. 

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш босқичида жуда яхши иштирок этган. Бразилия мундиалига бир очко ёки бир нечта тўп етмай қолганди. Аламли лаҳзаларга бой йил. 

Суперлигада Сирдарё шарафини ҳимоя қилуви "Гулистон" қуйи лигага равона бўлди. Шундан бери бу вилоятдан элитада жамоа қатнашгани йўқ. 

Амалдаги чемпион "Пахтакор" 3 поғона пастлаб 4 ўринни қўлга киритган. 


ОКМК - "Навбаҳор" 3:4

Голлар: Шаҳбоз Эркинов 6, Диёр Туропов 52, Евгений Гоголь 81 - Акрам Баҳритдинов 28, 54, Рўзимбой Аҳмедов 67, 70

ОКМК: Мақсадмурод Шомуродов, Дарко Станоевич, Евгений Гоголь, Акмал Рустамов, Достон Абдураҳмонов, Зоҳир Пиримов, Самандар Шодмонов, Санжар Шоаҳмедов, Шаҳбоз Эркинов, Зафар Полвонов, Шерали Жўраев

Захира: Диёр Туропов, Мўйдин Мамазулунов, Исроил Иргашев, Азамат Исроилов, Баҳром Юлдашев, Маъруф Муродов, Умиджон Хонимқулов

"Навбаҳор": Денис Романенко, Қаҳрамон Муҳамаджонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Тимур Султанов, Абдумажит Тоиров, Леонид Кошелев, Илҳом Бойдадаев, Акрам Баҳритдинов, Собир Ҳамидов, Рўзимбой Аҳмедов, Ғайрат Жўраев

Захира: Соҳиб Абдуллаев, Азим Аҳмедов, Абдулазиз Султанов, Аъзам Алиев, Виктор Мочалов, Виталий Пачуев, Ботир Тўрабоев

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика