RU

Последние новости

14:52"Андижон" янги легионерини Суперлига учун рўйхатдан ўтказа олмади  2 14:42Инсайд тасдиқланди: Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Тошкентда Қозоғистон билан беллашади  0 14:14Расман: Серж Орье Остон Ўруновнинг жамоадоши бўлди  2 14:00Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада   39 13:52"Фенербахче" "Барселона" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолайди  1 13:27Эрон матбуоти: Машарипов Суперкубокда ўйнай олади  3 13:06Гёкереш "Арсенал"да дебют қилмасиданоқ рекорд қўйди  2 12:34"Зенит" собиқ футболчиси: "Файзуллаев ўйнамоқчи"  4 12:06Далот МЮ Мбеумо ва Кунья билан шартнома имзолаганидан хурсанд, чунки у энди уларга қарши ўйнашга мажбур эмас  0 11:39МЮ АПЛ ва Бундеслига юлдузлари билан ҳужумни кучайтирмоқчи  1 11:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Англия билан ўйнайди!  7 10:54"Челси" 19 ёшли футболчининг трансфери учун 43 миллион сарфлайди  1 10:23"Қўқон-1912" футболчиси Ироқ клуби билан шартнома имзолади  2 09:58Ўртоқлик учрашуви. МЮ АҚШда йирик ҳисобда ғалаба қозонди  3 09:27Нима? "Ал Насср" Россия чемпионатида тўп сураётган футболчига 70 миллион евро бермоқчи  7

ОФК Кримецни 7,500 доллар миқдорида жаримага тортди Новости

ОФК Кримецни 7,500 доллар миқдорида жаримага тортди

ОФК Тартиб-интизом қўмитаси Осиё Кубогига доир баъзи қарорларни қабул қилди.

Жумладан, ташкилот мусобақанинг гуруҳ босқичи 1-турида қизил карточка олиб майдонни тарк этган Егор Кримецни жазолади. Тартиб-интизом қўмитаси Кримецнинг қизил карточкасини ўрганиб чиқиб, уни битта (1) ўйинга четлатди ва 7,500 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортди. Марказий ҳимоячи бугун бўлиб ўтадиган Туркманистонга қарши баҳсни ўтказиб юборади.

Қуйида Тартиб-интизом қўмитасининг мусобақага оид бошқа қарорларини келтириб ўтамиз.

Мусобақа: Осиё Кубоги-2019
Ўйин: БАА - Баҳрайн (5 январь)
Муаммо: Рақиб футболчисининг кийимидан тортиб тўхтатиб қолгани ҳамда бунинг эвазига сариқ карточка олгани учун
Жазоланди: БАА терма жамоаси аъзоси Амир Абдулраҳмонга 5,000 АҚШ доллари миқдорида жарима солинди  

Мусобақа: Осиё Кубоги-2019
Ўйин: Жанубий Корея - Филиппин (7 январь)
Муаммо: Ҳакам томонидан сариқ карточка олгани учун
Жазоланди: Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси Жунг Ву Ёнг 5,000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди

Мусобақа: Осиё Кубоги-2019
Ўйин: Сурия - Фаластин (6 январь)
Муаммо: Ўйин давомида икки бор сариқ карточка олиб майдондан четлатилгани учун
Жазоланди: Фаластин терма жамоаси аъзоси Моҳаммед Салеҳ 5,000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди ва битта ўйинга дисквалификация қилинди

Мусобақа: Осиё Кубоги-2019
Ўйин: Қатар - Ливан (9 январь)
Муаммо: Ўйин давомида номақбул сўзларни айтгани учун
Жазоланди: Ливан терма жамоаси бош мураббийи Миодраг Радулович 7,500 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.

Барча жарималар қарор қабул қилинган кундан бошлаб 30 кун ичида тўланиши шарт. Агар бу ҳолат яна такрорланадиган бўлса, жарима миқдори ва жазо тури оширилади.

Рейтинг: -112   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика