RU

Последние новости

15:26Эвра Брунунинг кетишига қарши: "У жамоанинг энг муҳим ўйинчиси, усиз МЮ Европа Лигаси финалига чиқмаган бўлар эди. Уни қўйиб юборишса, хато бўлади"   0 14:31“Лочин” парвози: Кубокдаги сенсация ва Полвоновнинг қайтиши  3 14:08Деку: "Барса" Рафинья ва Ямалга боғланиб қолган. Таркибда баланс бор, лекин бизга уларга ўхшаш ўйинчилар керак"  2 13:11"Игорь, футболкангни бер". "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:05"Наполи" ва де Брюйне шартнома тафсилотларини муҳокама қилишга тайёр, ярим ҳимоячининг оиласи хоҳишлари инобатга олинди   0 12:21Қоидабузарликдан сўнг урилган гол ва ВАРнинг нотўғри аралашувлари. Суперлиганинг 9-тури ҳакамлик таҳлили  3 12:12"Пахтакор" тўртинчи бўлди. "Насаф" охирги бор қачон 6 та гол ўтказган эди?   13 11:53“Трастбанк”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!  1 11:45Драган Черан ҳакамнинг хатолари, кўп гол уролмаётгани ва "Пахтакор"дан кетиши ҳақида гапирди  5 11:28Игорь Сергеев: "Насаф"га қойил қолиш керак, улар чиройли футбол намойиш этишди. Мени Мбаппе ёки Рафинья билан таққослаш шарт эмас"  6 11:01Ҳусайн Норчаев: "Кубокни қурбон қилиш режамиз йўқ эди"  10 10:50Виктор Гёкереш "Арсенал"да қанча маош олиши маълум  9 10:18Гвардиола Де Брюйнега ўринбосар топди  3 09:45"Ювентус" ёзда кимни бош мураббий этиб тайинламоқчи эканлиги маълум   2 09:15“Реал Мадрид“ иккита ҳимоячи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  14

ОЧЛ. "Бунёдкор" 1-турда Ғарб минтақасида энг кўп аниқ зарба берган жамоа бўлди Новости

ОЧЛ. "Бунёдкор" 1-турда Ғарб минтақасида энг кўп аниқ зарба берган жамоа бўлди

20-22 февраль кунлари Осиё чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган баҳслар бўлиб ўтди.

Ўзбекистоннинг икки клуби ҳам дастлабки турни Саудия Арабистонида ўтказиб мағлубиятга учрашди. "Локомотив" "Ал Таавон" меҳмони бўлиб 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. "Бунёдкор" эса "Ал Аҳли"га қарши баҳсда 0:2 ҳисобида ютқазди.

Қизиғи, "қалдирғочлар" ўйин давомида рақибидан кўра кўпроқ зарба ва аниқ зарба беришган. ОФК расмий сайти берган рақамларга эътибор қилсак "Бунёдкор" баҳс давомида 26та зарба берди ва уларнинг 11таси аниқ чиқди. Бироқ жамоа аъзолари гол ура олишмади. "Ал Аҳли" вакиллари эса 11та зарба беришди, шундан 3таси аниқ чиқди ва 2та гол уришди.

Ғарб минтақасида "Бунёдкор" 1-турда энг кўп зарба ва аниқ зарба берган клубга айланди. Шарқ минтақасида эса Хитойнинг "Гуанчжоу Эвергранд" клуби энг кўп зарба ҳамда аниқ зарба йўллади. Аёл мураббий Чан Юен Тинг бошқараётган Гонгконгнинг "Истерн" клубига қарши баҳсда рақиби 9 киши бўлиб қолгани учун Луиз Фелипе Сколари шогирдлари 38та зарба беришди ва улардан 18таси аниқ чиқди. Якуний ҳисоб ҳам шунга яраша бўлди - 7:0.

"Локомотив" эса "Ал Таавон" билан ўйинда 3та зарба берди ва умуман аниқ зарба бера олмади. Рақиблар 15та зарбанинг 4тасини аниқ йўллашди.

Барча рақамлар ОФК расмий сайтидан олинди.

"Ал Таавон" (Саудия Арабистони) - "ЛОКОМОТИВ" (ЎЗБЕКИСТОН) 1:0
Зарба:
15-3
Аниқ зарба: 4-0

"Ал Аҳли" (БАА) - "Истиқлол Теҳрон" (Эрон) 2:1
Зарба:
11-8
Аниқ зарба: 7-2

"Истиқлол Хузистон" (Эрон) - "Ал Фатеҳ" (Саудия Арабистони) 1:0
Зарба
: 16-10
Аниқ зарба: 6-1

"Лаҳвия" (Қатар) - "Ал Жазира" (БАА) 3:0
Зарба
: 11-5
Аниқ зарба: 9-1

"Ал Айн" (БАА) - "Зоб Аҳан" (Эрон) 1:1
Зарба:
24-3
Аниқ зарба: 6-2  

"Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) - "БУНЁДКОР" (ЎЗБЕКИСТОН) 2:0
Зарба
: 11-26
Аниқ зарба: 3-11

"Персеполис" (Эрон) - "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони) 1:1
Зарба:
10-8
Аниқ зарба: 3-2

"Ар Райян" (Қатар) - "Ал Ваҳда" (БАА) 2:1
Зарба:
12-13
Аниқ зарба: 5-5

"Кашима Антлерс" (Япония) - "Ульсан Хюндай" (Жанубий Корея) 2:0
Зарба:
16-16
Аниқ зарба: 4-2

"Брисбен Роар" (Австралия) - "Муангтонг Юнайтед" (Таиланд) 0:0
Зарба:
7-17
Аниқ зарба: 2-6

"Вестерн Сидней" (Австралия) - "Урава Ред Даймондс" (Япония) 0:4
Зарба:
3-10
Аниқ зарба: 0-6

"Сеул" (Жанубий Корея) - "Шанхай СИПГ" (Хитой) 0:1
Зарба:
10-11
Аниқ зарба: 4-7

"Кавасаки Фронтале" (Япония) - "Сувон Самсунг Блюингз" (Жанубий Корея) 1:1
Зарба:
14-8
Аниқ зарба
: 4-2

"Гуанчжоу Эвергранд" (Хитой) - "Истерн" (Гонгконг) 7:0
Зарба:
38-2
Аниқ зарба: 18-0

"Аделаида Юнайтед" (Австралия) - "Гамба Осака" (Япония) 0:3
Зарба:
7-14
Аниқ зарба: 1-5

"Жежу Юнайтед" (Жанубий Корея) - "Жиангсу Сунинг" (Хитой) 0:1
Зарба:
21-8
Аниқ зарба: 1-2


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: -24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика