RU

Последние новости

08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  2 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  3 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  5 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  10 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  2 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  6 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  74 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  2 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  11 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1

ОЧЛ. “Ал Айн” ўзбек клубларига қарши ўз майдонида қандай ўйнаган? Новости

ОЧЛ. “Ал Айн” ўзбек клубларига қарши ўз майдонида қандай ўйнаган?

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг чорак финал доирасида “Ал Айн” ва “Локомотив” ўртасидаги дастлабки ўйин бўлиб ўтади.

Учрашув маҳаллий вақт билан 19:30 (Тошкент вақти билан 20:30)да старт олади.

БААнинг “Ал Айн” клуби қитъадаги номдор клублар сирасига киради. Улар 2003 йилги ОЧЛда биринчи ўринни қўлга киритишган. Хўш, бу жамоа бунгача ўз майдонида Ўзбекистон клубларига қарши қандай ўйнаган?

Аввало шуни айтиш лозим, “Ал Айн” ўз уйида бизнинг жамоаларга қарши ҳозирча тўрт марта ўйнаган бўлиб, бугун бешинчи учрашувни ўтказади. Статистикага қарайдиган бўлсак, “Ал Айн” майдонидан фақат “Пахтакор” 2010 йил 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб кетган ва ўйиндаги ягона голни ҳозир “Локо”да тўп сураётган Артур Геворкян киритган.

Насиб қилса, бугун “Локо” ҳам бу ердан ғалаба билан қайтишга ҳаракат қилади. Худди олти йил олдин бўлгани каби Геворкян бугун ҳам тўп киритса ажаб эмас. Шундай экан, “темирйўлчилар”га фақат ва фақат омад тилаб қоламиз. Қуйида эса “Ал Айн”нинг ўз майдонида ўзбек клубларига қарши баҳсларини келтириб ўтамиз.

ОЧЛ-2006. Гуруҳ босқичи
6-тур. 28 май, 2006.
“Ал Айн” – “Машъал” 2:1


ОЧЛ-2010. Гуруҳ босқичи
1-тур. 24 февраль, 2010.
“Ал Айн” – “Пахтакор” 0:1
Гол:
Геворкян, 60.

ОЧЛ-2015. Гуруҳ босқичи
4-тур. 7 апрель, 2015.
“Ал Айн” – “Пахтакор” 1:1
Гол:
Кембо Экоко, 20 – Сергеев, 45+2.

ОЧЛ-2016. Гуруҳ босқичи
6-тур. 3 май, 2016.
“Ал Айн” – “Насаф” 2:0
Гол:
Асприлла 39, Аҳмад 90.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика