RU

Последние новости

20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  0 20:00Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК (матнли трансляция)  7 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  1 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  0 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  7 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0 15:48Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби  14 15:27"Футбол олами". "Нефтчи"да мағлубият, "Андижон"да йирик ғалаба, Самарқандда дуранг  0 15:16Доннарумма ПСЖ билан шартномани бекор қилишга тайёр  2

ОЧЛ–2017. “Бунёдкор” – “Зоб Аҳан” учрашуви қатарлик ҳакамларга топширилди Новости

ОЧЛ–2017. “Бунёдкор” – “Зоб Аҳан” учрашуви қатарлик ҳакамларга топширилди

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турнири “С” гуруҳи 3-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Зоб Аҳан” (Эрон) учрашувига қатарлик Фаҳад Жаббор Ал Марри бош ҳакам этиб тайинланди.

Унга қанотларда ҳамюртлари Юсуф Ориф Ал Шамари ва Жума Муҳаммад Ал Буршаид кўмаклашади. Захира ҳаками вазифаси уммонлик Ёқуб Саид Абдуллоҳ Абдул Боқига юклатилди.

Учрашув комиссари бўлиб мальдивлик Аҳмад Шаҳир ишлайди. Ҳакамлар назоратчиси этиб БААлик Али Ҳамад Маҳдад Саиф Албедвави тайинланди.

“Бунёдкор” ва “Зоб Аҳан” ўртасидаги ўйин 13 март куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 18:00 да бошланиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ–2017 “С гуруҳи 2-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Ал-Айн” учрашувини Жарред Жиллетт бошчилигидаги австралиялик ҳакам гуруҳи бошқариб боради.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика