RU

Последние новости

18:29Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор", "Шўртан" – "Арал" баҳслари учун таркиблар маълум бўлди  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  0 17:33Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси  7 17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  4 16:32Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни миллий жамоа жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади  2 16:15Эрон билан можаро туфайли легионерлар Исроил клубларини ортиқча шартларсиз тарк этиши мумкин  6 15:55Жоан Гарсия "Барселона"га ўтиш учун ўз шартномасини сотиб олди  2 15:18Клублар ўртасидаги ЖЧ учрашувига уч минг мухлис келди. Бу турнирдаги энг ёмон натижа  4 15:12ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади  1 14:57"Манчестер Сити"га янги сардор тайинланди  4 14:21Ўзбекистон Кубогидан ўрин олган “Бухоро” — ОКМК учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди  1 14:15Пролига 10-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 13:38АПЛ 2025/26 мавсум тақвими эълон қилинди: МЮ 1-турда "Арсенал"ни қабул қилади  6 12:54"Манчестер Юнайтед" ўз футболчиси учун "Наполи"дан 25 млн. евро сўрамоқда  1 12:24Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур ўйинида ишлайди  3

"Обод" мураббийи: "Чемпионатнинг биринчи ўйини, сафарда, ҳаяжон бўлиши табиий" Новости

"Обод" мураббийи: "Чемпионатнинг биринчи ўйини, сафарда, ҳаяжон бўлиши табиий"

Ёшлар Биринчилигининг 1-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Обод" учрашувида ўринбосарларимиз иродали ғалабани қўлга киритди.

Беллашувдан кейин биз ёшларимиз устози Вячеслав Тигайнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Мавсумнинг биринчи ўйини бўлгани боис, жамоадаги камчиликлар яққол кўринди. Ҳисоб 1:1 бўлиб турганида пала-партишлик кузатилди, аммо бундан мезбонлар фойдалана олишмади. Аслида буни тўғри тушуниш керак. Чемпионатнинг биринчи ўйини, сафарда, ҳаяжон бўлиши табиий. Майдон эгалари ҳам ғалаба учун ўйнайди ва ўз-ўзидан босим бўлади. Мени хурсанд қилгани шу бўлдики, шогирдларим бугун ғалаба учун борларини бериб ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимда қанот ҳимоячимизнинг хатосидан кейин ўз дарвозамиздан тўп олиб чиққан бўлсакда, йигитлар қўлларини туширгани йўқ.

Қолаверса, танаффусда амалга оширган ўзгаришларимиз ҳам ўз самарасини берди, деб бемалол айта оламан. Майдонга тушган футболчилар ўйинимизни ўзгартиришди, кучайтириш, десам муболаға бўлмайди. Натижада аввалига ҳисобни тенглаштирдик. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса, жуда муҳим голни урдик. Ҳимоячимиз керакли вақтда жарима майдони ичида пайдо бўлди ва ғалаба тўпини киритди, - дейди Тигай. 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика