RU

Последние новости

16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  2 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  1 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  0 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  0 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  2 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  2 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  2 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  4 13:10"Шаржа" – "Насаф" учрашуви ўмонлик ҳакамларга топширилди  0 12:43"Навбаҳор" африкалик ҳужумчини жалб этмоқда  2 12:20Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди  0 11:51Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"  0 11:24Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК мусобақаларида ишлайди  1

Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим" Новости

Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"

Суперлиганинг 22-тури доирасида ўтказилган "Навбаҳор" - "Қизилқум" (1:0) учрашувидан сўнг "лочинлар" устози Шерзод Жўраев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биринчи бўлим кўрдинглар жуда қийин бўлди. Жамоани қабул қилиб олганимга 2 кун бўлди. Машғулот ўтказдик, гаплашдик. Йигитларни нималарга қодирлигини билардим лекин яқиндан эмас. Шу боис суҳбатлашдим, дардини тингладим. Омадсиз ўйинлардан сўнг кайфиятини, ичини билмоқчи бўлдим. Қисқа вақт ичида буни уддаладимми ёки йўқ билмайман. Футболчилар майдонда борларини беришди. Уларга ва қўллаб-қувватлаган мухлисларга алоҳида раҳмат айтаман. "Қизилқум"ни ўрганган эдик. Ислом Кенжабоевни билардик, бундан ташқари Норхоновнинг ўрнига Папарига тушиши бироз сюрприз бўлди. Худога шукур ғалаба қозондик",- дейди Шерзод Жўраев.

- 2 хил тайм кўрдик. Иккинчи бўлимда "Навбаҳор"да вазиятлар кўп бўлди. Сизнингча, ғалаба ниманинг эвазига қўлга киритилди? Рақиб жамоа устози омадни сабаб келтирди...

- Омад кучли жамоага кулиб боқади. Тўғри, футбол икки таймдан иборат. "Қизилқум" ҳам муносиб, яхши жамоа. Яхши мураббийлар ишлашмоқда. Индивидуал кучли футболчилар йиғилган. Омадсиз ўйинлардан сўнг йигитларни бир жойга жамлаш қийин бўлади. Жамоа майдонга нима учун чиқаётганини айтдик. Майдонда, майдон ташқарисида гаплашдик. Йигитларга раҳмат.  

- Нима учун жамоани 2 та ҳужумчи билан ўйнатмадингиз?

- Бизда 2 та бир хил ҳужумчи йўқ. Агар бўлганида ҳаракат қилсак бўларди. Менда ҳам биринчи ўйин эди, олдин Суперлигада ишламаганман. Секин-аста киришиб борамиз. 

- Кўп пайтларда 1 та ҳужумчи бўлиб қоляпти...

- Биз ҳозир футболчиларнинг ҳолатидан келиб чиқиб иш тутяпмиз. Уларда руҳан тушкун ҳолат бор эди. Олдимизда салоҳиятини, руҳиятини тиклаш турганди. 

- Шогирдларингиздан қайси бирининг ўйини манзур келди?

- Ҳеч қачон ҳеч кимни алоҳида кўрсатмайман. Футбол жамоавий ўйин. Унда битта жамоа бўлади. Мухлисларимиз жуда талабчан ва кўпроғига лойиқ. Ўйиндан олдин футболчилар жамоавий ҳаракат қилишларини айтишганди. Болтабоев тўп йўқотса ортида Тейди бор, унинг орқасида Азим бор. 

- Жамоани қийин вазиятда қабул қилдингиз. Иккиланиш бўлгани йўқми?

- Иккиланиш бўлмади, ўзим наманганликман. Қўрққанимда ёки иккиланганимда бу ерда ўтирмаган бўлардим. "Навбаҳор"да ўйнаганман. Қайсидир кун шу вазият келиши керак эди, чунки бизнинг ишимиз ва бажаришимиз лозим. 

- Забиҳилло Ўринбоев, Умид Эргашев, Гильерме Гедеш, Сезар каби футболчиларни кўрмадик. Уларнинг кўринмаганини сабаби нима?

- Тўғри. Забиҳиллода микрожароҳат бор. Умиджон Эргашевда ҳам шундай. Сезар ва Гедешни менинг қарорим билан таркибга киритмадик, ёшларга имкон бериш тўғрироқ деб ҳисобладик. Агар рақобатда, машғулотларда ўзини кўрсатса албатта туширамиз. 

- "Навбаҳор" U-21 жамоасининг тақдирига аниқлик киритсангиз...

- U-21 жамоаси билан биргамиз ва навбатдаги ўйинда майдонга тушамиз. 

- U-21 жамоасида мураббий сифатида фаолият олиб бораётган эдингиз. Бу йил жамоа яхши кетяпти. Кўз остингизга олиб қўйган муносиб футболчилар борми? 

- Наманганда доим иқтидорли ёшлар бўлиб келган. Энди уларни чиқаришга ҳаракат қиляпмиз. Мен бир кишини айтиб ўтирмайман. Секин-аста бош жамоага тортиб борамиз. Яхши савиядаги футболчилар бор ва улар етишиб чиқади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика