RU

Последние новости

00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  0 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  4 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  1 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  0 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  6 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0

Нўъмон Ҳасанов: "Сидиқовнинг голи жуда чиройли чиқди" Новости

Нўъмон Ҳасанов: "Сидиқовнинг голи жуда чиройли чиқди"

“Қўқон-1912” – “Насаф” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Нўъмон Ҳасанов ва “Қўқон-1912” етакчиларидан бири Ўткир Юсупов қатнашишди.

Нўъмон Ҳасанов: - Ўйин чиройли, шиддатли руҳда бўлди. Футболчилар яхши ўйнашди. Барча борини бериб ҳаракат қилди. Сидиқовнинг голи жуда чиройли чиқди. ВИДЕО Фақат гол ўтказворган вазиятда футболчиларимиз бироз концентрацияни йўқотишди. Бугун дуранг ўйнаган бўлсак-да, футболчиларимизга раҳмат айтаман. Бугун бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга ҳам ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман.

Бугунги ўйин мухлисларга ёқди деб ўйлайман. Такрор айтаман, суперлигадаги ҳар бир учрашув шундай шиддатли ўтади. Бунга бугун яна бир бор гувоҳ бўлдик.

Жамоам бугун икки таймда икки хил тактикада ўйнади. Албатта ўнг қанот ҳимоясида Мурод Ҳолмуҳаммедовнинг йўқлиги билинди.

Ойбек Рустамов терма жамоадан келди, балки шунинг учун бироз киришиб кетиши қийин бўлгандир. Ойбек яхши футболчи.

Ўткир Юсупов: Ўйин мухлисларга ёқди, деб ўйлаймиз. Мураббийларимиз кўрсатмаларини бажаришга интилдик. Лекин хатога йўл қўйдик. Хатоларимиз устида ишлаймиз. Кейинги баҳсларда ишқибозларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.


Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика