RU

Последние новости

15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  0 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  6 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  11 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  8 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  8 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  3 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  10 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   6 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  12 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   4 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7

Невилл нима сабабдан Бекхэм билан бир хонада туришни истамаганини айтди Новости

Невилл нима сабабдан Бекхэм билан бир хонада туришни истамаганини айтди

МЮнинг собиқ сардори Гари Невилл кўп йиллик жамоадоши Дэвид Бекхэм билан бирга турган вақтларини эслади.

“Тахминан олти ой давомида Дэвид Бекхэм билан хонамни баҳам кўрдим, ҳаммани алоҳида хоналарга жойлаштиришганидан кейин эса барчаси тугади. Ўйлашимча, улар футболчилар бир-бирига тўғри келмаслигини тушуниб етишди, ҳамма ҳар хил вақтда ухлашга ётарди.

Бекс билан 2та муаммоим бор эди. Унда ҳам мен билан худди шундай.

Ухлашга кечки 9да ётардим ва эрталабки 5да уйғонардим. У эса кечки 11да ухларди, тонгги 8да эса уйқудан турарди. Шу туфайли, бир-биримизга ҳалақит берардик, шунинг учун бу тўғри келмади.

Иккинчидан, у жуда ҳам тозаликни хуш кўрарди. Хонага кирганидан кейин шам ёқарди, расмларни осарди, унга барчаси идеал кўринишда бўлиши керак эди. У 18 ёшидан бери шундай. Мен эса барчасини ёйиб ташлардим, шу боис бу борада ҳам чиқишмадик”, дея қайд этган Невилл.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика