RU

Последние новости

02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  0 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  2 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  133 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3

“Нефтчи” футболчилари норматив топширдилар Новости

“Нефтчи” футболчилари норматив топширдилар

Теги :  Нефтчи
Хабарингиз бор, ЎФА томонидан Суперлигада иштирок этувчи клублар олдига бир қатор талаблар қўйилган.

Ушбу талаблардан бири бундан буён элитада иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати ЎФА томонидан тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилади. Футболчилар топширадиган тест-синовлари Ўзбекистон Футбол Ассоциациянинг Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик гуруҳи мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. Тошкентда йиғин ўтказган “Нефтчи” жамоаси бугун эрта тонгда “НБУ-Осиё” стадионида илмий гуруҳ вакили Шамил Исеев бошчилигидаги назорат синовидан ўтдилар. Жараённи Ю.Сиянов ҳамда А.Қорабоевлар ҳам кузатиб боришди.

Футболчилар қуйидаги тест-синовларини топширишди: 30 метрга югуриш, узунликга сакраш, 7х50  метрга югуриш,  “Yo-Yo” тест синовлари, тўпни белгиланган масофага қўлда ва оёқда етказиб бериш (дарвозабонлар учун)

Ушбу тестларда жамоанинг 21 нафар футболчиси иштирок этди. Тест жараёнлари “Нефтчи”нинг Тошкент йиғинини якунлаб берди. Шундан сўнг жамоа вакиллари Фарғонага отландилар.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика