RU

Последние новости

09:27ОКМК етакчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  0 09:00Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин  2 08:33Муҳаммад Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди  1 08:09Жалолиддин Машарипов: "Раҳмат, "кўк армия""  0 07:32"Бунёдкор" футболчиси 7 йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этди  0 07:00АПЛ. "Арсенал" иккита автогол туфайли ўз уйида "Вулверхэмптон"ни мағлуб этди  6 06:55Лига 1. "Мец" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 00:55Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди  56 23:19Мудрик фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  12 21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  4 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  5 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  6 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2

Championat.Asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг октябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади Новости

Championat.Asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг октябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади

Овоз беришда Championat.Asia ходимлари ва Transfermarkt’нинг рус тилидаги таҳририяти раҳбари Георгий Лекарев иштирок этди.

Шунингдек, ўзбек футболи тарихидаги энг яхши ўйинчилардан бири, ўтказилган ўйинлар сони бўйича терма жамоа рекордчиси (128 ўйин) ва Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси (2008 ва 2011) Сервер Жепаров ҳам эксперт сифатида қатнашди. Ҳисобга фақат Суперлига ўйинлари, аниқроғи, октябрь ва ноябрь ойи бошидаги терма жамоалар ўйинлари учун танаффусдан кейин ўтказилган учта тур (25, 26 ва 27-турлар) киритилган.

Суперлиганинг октябрь ойидаги энг яхши мураббийи Виталий Левченко бўлди. Унинг қўл остида "Нефтчи" учта ўйинда учта ғалабага эришди. Шу тариқа, Фарғона клуби мамлакатнинг амалдаги чемпиони "Насаф"ни ортда қолдириб, турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди. Қатнашчиларнинг 52 фоизи Левченкога овоз берган.

Бироз фарқ билан Суперлиганинг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси Беҳруз Каримов бўлди. "Сурхон"нинг 18 ёшли ҳимоячиси учта ўйинда учта гол урди. Қизиғи, бу голлар Каримовнинг катталар сафидаги илк голлари бўлди. Каримов 32 фоиз овоз тўплаб, "Бунёдкор" вингери Имеда Ашортияни (26 фоиз) атиги бир овозга ортда қолдирди.


Рейтинг: +3   

Комментарии

+1   
08 ноя 14:58:21
From Earth
Энг яхши мураббийликка Камолиддин Тожиев муносиб эмасмиди?
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика