"Навбаҳор" "Сўғдиёна" билан учрашувга кириш текин эканлигини эълон қилди
30 мар 2023 15:10
Новости
"Навбаҳор" "Сўғдиёна" билан учрашувга кириш текин эканлигини эълон қилди
"Юртимизда муқаддас Рамазон ойи давом этаётган шу кунларда Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқовнинг ташаббуси билан "Навбаҳор" жамоасининг кўп минг сонли мухлисларининг фидойиликларига ҳурмат тариқасида, қолаверса, қутлуғ Рамазон ойи совғаси сифатида 1 апрель куни бўлиб ўтадиган Coca Cola Суперлигаси 4-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Сўғдиёна" учрашувига кириш БЕПУЛ қилиб белгиланди.
Бу ҳам, албатта, футбол мухлислари аудиториясини кенгайтириш, стадионга томошабинларни жалб қилиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг узвий давомидир.
Шу муносабат билан мухлисларга 1 апрель кунги учрашувда Наманган шаҳри, Давлатобод туманидаги "Марказий" ўйингоҳига бепул ташриф буюриб, стадиондаги CIP сектордан ташқари, бошқа барча секторларга жойлашишлари мумкинлигини маълум қиламиз.
Стадионга ташриф буюрувчилардан жамоат тартиби ва мухлислик маданиятига қатъий риоя қилишлари, хусусан, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари, атрофдаги бошқа томошабинлар ва футбол учрашуви расмийларига нисбатан ҳурмат сақлашлари лозимлигини эслатиб ўтамиз", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.
Маълумот учун, "Навбаҳор" – "Сўғдиёна" учрашуви 1 апрель куни соат 18:00 да бошланади.
Комментарии