RU

Последние новости

22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  2 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  9 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  2 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  20 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  11 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  2

«Навбаҳор» футболчилари Суперлига-2025 қуръаси ҳақида фикр билдирди Новости

«Навбаҳор» футболчилари Суперлига-2025 қуръаси ҳақида фикр билдирди

«Навбаҳор» матбуот хизмати жамоанинг бир қатор футболчиларидан Суперлига-2025 қуръаси ҳақида фикрлар олди.

Азимжон Аҳмедов:

- Қуръа жамоамиз учун омадли бўлди, деб ўйлайман. Менимча, ҳамма жамоалар ҳам дастлабки турни ўз майдони, мухлислари қаршисида ўйнашни орзу қилишган бўлса керак. Биз ҳам илк ўйинни Наманганда ўтказишимиздан хурсандмиз. «Динамо» ҳам яхши шаклланган, ўз услубига эга жамоа. Шунинг учун мазкур бўлажак учрашув томошабоп ,қизиқарли тарзда кечади, деб ўйлайман. Самарқандликларга қарши кечадиган ўйинларимиз доимо қизиқарли тарзда ўтган. Мавсум стартида мухлислар учун чиройли ўйин намойиш этиб, уларни хурсанд қилишга боримизни беришимиз керак ва бунга астойдил ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, биринчи турда мухлислар бизга далда бўлишади.

Мирзоҳид Ғофуров:

- Наманганда «Навбаҳор» либосида футбол ўйнашни соғинганман. Миллий чемпионатимиз бошланишини интиқлик билан кутяпман. Шу сабабли, биринчи турни ўз майдонимизда ўйнашимиз яхши бўлди. Ўйлайманки, наманганликлар ҳам футболни жуда соғиниб, Суперлига баҳслари бошланишини интиқиб кутишмоқда. Биринчи турда Намангандаги стадиондаги атмосферани тезроқ кўришни истайман. Биринчи тур баҳсини Наманганда ўтказишимизни истагандим. Биринчи турда уй стадионимизда ўйнашимиздан хурсанд бўлдим. Қуръага тўхталадиган бўлсак, рақиб танлаш ноўрин деб ҳисоблайман.Сабаби, мавсум давомида барибир ҳамма жамоалар билан ўйнашга тўғри келади. Фалон жамоа билан фалон турда ўйнашни танлаб бўлмайди. Шунинг учун 1-турда қайси жамоа рақиб бўлишини унчалик ўйламадим. Фақат бир нарсани хоҳлаганимни такрор айтаман, илк ўйинимизни Наманганда бўлишини жуда хоҳлагандим ва бу амалга ошди.

Забиҳилло Ўринбоев:

- Ассалому алайкум! Қуръа ҳақида гапирсам, биз учун омадли келди, деб ўйлайман, чунки биринчи ўйинни ўз майдонимизда ўйнаймиз. Рақибга келсак ҳозир бир нарса деб бўлмайди. Мавсум аввалида 4-5 та тур барча жамоаларнинг имкониятлари деярли бир хил бўлади. Шу 4-5 та турда максимал очколарни қўлга кириб олган жамоаларга кейинчалик осон бўлади. Шунинг учун, ўша очколарни қўлга киритиш учун жамоа билан яхши меҳнат қилишимиз талаб қилинади ва қўлдан келганича мухлисларни қувонтирадиган ўйин намойиш этишга ҳаракат қиламиз.

Аббос Ғуломов:

- Қуръага муносабат ижобий. Менга ёққан тарафи, биринчи турни Наманганда ўйнашимизни истагандим ва шундай бўлиши ёқди. Наманганда ўйнашимизни фойдаси, мухлисларимиз бизга 12-ўйинчи сифатида ёрдам беришади. Наманганда мухлисларимиз кўз олдида ўйнаш ҳар доим ёқимли бўлган. Рақибнинг кимлиги тўғриси, аҳамиятсиз эди. «Динамо» жамоасига келадиган бўлсак, яхши жамоа шаклланган. Ўйлайманки, чиройли ўйин бўлади. Нафақат биринчи турда, балки бутун мавсумда мухлисларимизни хурсанд қилишга боримизни беришга тайёрмиз.


Алишер Одилов:

- Қуръа яхши бўлди, менинг назаримда. Биринчи тур учрашуви мавсумда кўп нарсани белгилаб беради. Шу нуқтаи назардан олиб қарасак, ўз майдонимизда ўйнашимиз яхши бўлди. Рақибнинг кимлигини аҳамияти йўқ эди, чунки барибир қачондир навбат билан барча жамоалари билан ўйнаймиз. Наманганлик мухлислар олдида ўйнаш барибир бошқача. Биргина биринчи тур эмас, балки мавсум давомида ғалаба иштиёқида майдонга тушиб. Худо хоҳласа, мухлисларимизни хурсанд қилиш учун ўйнаймиз.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика