RU

Последние новости

17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  0 17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  3 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  2 16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  2 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  0 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  4 15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0 15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  0 14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  1 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  4 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Манба: Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  10 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  11 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  9 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1

Мустафо Байрамов: “Ҳимоядаги хатоларимиз қимматга тушди” Новости

Мустафо Байрамов: “Ҳимоядаги хатоларимиз қимматга тушди”

“Навбаҳор” – “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Мустафо Байрамов ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди:

- Ўйинни ёмон бошламаганди. Кейинчалик эса ишларимиз юришмади. Аслини олганда йигитлар учрашувда фақат ғалаба қозонишни ният қилишганди. Ҳар бир ўйиндаги шиоримиз фақат ютуқ учун майдонга тушиш саналади. Бугунги кунда “Бунёдкор” чемпионатимизнинг етакчи жамоаларидан бири саналади. Шунга қарамай рақибга муносиб тарзда қаршилик кўрсатишга интилдик. Лекин, якунда ижобий натижани қўлга кирита олмадик. Бугунги учрашувда жароҳат ва дисквалификация туфайли икки нафар қанот ҳимоячиларимиз Обид Жўрабоев ҳамда Тоҳир Шамсиддиновнинг хизматларидан фойдалана олмадик. Айнан шу йўқотишлар ҳам ўйинда бизни зараримизга ишлади.

Ҳимояда йўл қўйган хатоларимиз қимматга тушди. Мисол учун ҳисоб 1:1 бўлиб турган вазиятда чап қанот ҳимоячимизнинг хатоси натижани ўзгаришига олиб келди. Йигитлар бугун қўлларидан келганича ижобий натижа учун интилишди. Шу сабабли уларга ортиқча эътирозлар йўқ. “Бунёдкор” кучли рақиб бўлишига қарамай рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни содир эта олдик. Пишур икки бор, Раҳматуллаев қулай имкониятлардан фойдалана олишмади. Хатолар устида ишлаб, биринчи давранинг сўнгги учрашувида ғалаба учун майдонга тушамиз, - дейди Байрамов.


"Навбаҳор" матбуот хизмати

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика