Миржалол Қосимов: "Ўзбекистон кубогида энг юқори мақсадни кўзлаганмиз"
03 сен 2023 21:32
Новости
Миржалол Қосимов: "Ўзбекистон кубогида энг юқори мақсадни кўзлаганмиз"
"Ўзбекистон кубогида энг юқори мақсадни кўзлаганмиз. Қуръада бизга қулай Про лига жамоаси тушган эди. Шу боис ҳам чорак финалда ғолиб чиқишимиз шарт эди. Лекин омад бошқа нарса, амалда исботлаш бошқа нарса. Етакчи футболчиларни баъзиларига дам беришга қарор қилдик. Шунга қарамай биринчи бўлимда яхши ўйин намойиш этиб йирик ҳисобда ғалаба қозондик. Иккинчи бўлимда имкон даражасидаги барча бешта ўзгаришларни амалга ошириб ротацияга қўл урдик. Бир томондан йигитлар ўйинда бироз бўшашишди. Шунинг учун ҳам дарвозамиздан 2 бор гол ўтказиб юбордик. Муҳими ғалаба эди ва бунга эришдик. Ярим финалга йўл олганимиз билан шогирдларимга ҳам раҳмат айтаман ва жамоа муҳлисларини табриклайман. Насиб қилса кейинги босқичларда ҳам яхши ўйинларни намойиш этиб бош совринни ўзимизники қилиш учун бор кучимизни ишга соламиз", -дейди Миржалол Қосимов.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии