Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"
16 ноя 00:20
Новости
Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"
"Пенальтиларда ютқазиш ҳар доим оғир, айниқса ўсмирлар футболида. Ахир улар ҳали болаку! Уларни йиғлаб турган ҳолда кўриш жуда оғриқли. Биз жуда кучли рақибга қарши ўйнадик, биринчи бўлимда улар биздан анча ҳаракат қилишди. Марказдан уларни кўп маротаба ўтказиб юбордик.
Танаффусда учта алмаштириш қилдик, ўйин услубимизни, прессингни ўзгартирдик, майдонга анча қатъий, жипслик ва жасорат билан қайтдик. Ҳисобни тенглаштиришга эришдик, устунликда қўлга олдик, ўйин сўнгида имкониятларимиз ҳам бўлди. Агар Кусанович ўша пайт дарров йиқилганида, эҳтимол пенальти бўлармиди... Ўйинни асосий вақтдаёқ ҳал қилишни хоҳлагандик, лекин уддалай олмадик.
Пенальти – лотерея эмас, психология. Пенальти тепишни хоҳламаган йигитлар анчагина бўлди, лекин тепганларга катта раҳмат айтаман. Турнирдаги иштирокимиз ёмон бўлмади – гуруҳ босқичида яхши ўйнадик, еттита гол билан кейинги босқичга чиқдик. Ўйинчиларимга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Бор кучимизни бердик, узоққа боришни истагандик, чунки Доҳа бизга жуда ёқди.
Бу натижа бизга сабоқ бўлади. Футбол 17 ёшда тугамайди. Уларнинг ривожланиши, улғайиши давом этади, катталар футболига ўтиш жараёни кечади. Бу ўйин – улар хоҳлайдими ёки йўқми, барибир эслаб қоладиган бекат бўлади", – деди 45 ёшли мутахассис.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии